Абу Муслим
АҚШ собиқ давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Хиллари Клинтон амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампни хоинликда айблади. Бу ҳақида Клинтон 25 сентябрь куни Twitter да ёзди. «АҚШ президенти мамлакатга хиёнат қилди. Бу сиёсий баёнот эмас, бу – жиддий воқеликдир, биз ҳаракат қилишимиз керак. У – бизни эркин ва кучлироқ қиладиган қадриятларга реал мавжуд ва кўзга яққол ташланадиган таҳдиддир», - дейилади твитда.
Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».
Биз аввалроқ Наманганда рўй берган фожиа ҳақида ёзгандик. Туғруқхонада туғилган боласи ногирон бўлиб чиқкан аёл қизини ойндан улоқтириб юборган. 23 яшар аёл шунингдек, палата бўйича қўшнисининг қизини ҳам ойнадан отиб юборган. Махсус гуруҳ воқеа сабабларини ўрганди. Ушбу даҳшатли хатти-ҳаракатни содир этган аёл ҳамма нарсада доимо унинг тасаввурида пайдо бўлган шайтонни барча муаммоларда айблади.
Worldometers статистика гуруҳининг тадқиқотларига кўра, аҳолиси 32,9 млн кишидан ортиқ бўлган Ўзбекистонда аҳолининг атиги 4,8%ини 65 ёшдан катталар ташкил қилади. Ҳозирги кунда, Worldometers статистика гуруҳининг тадқиқот маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг аниқ сони 32 млн 981 716 кишига тенг. Сўнгги йилда аҳоли ўсиши 1,56%ни ташкил қилади.
Испаниянинг Барселона клуби ҳужумчиси Лионель Месси ФИФА версияси бўйича «энг яхши футболчи» номинациясида ғолиб чиқди. Бу ҳақида ОАВ хабар берди. Аслида эса Лионель Месси ФИФА версия бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси эмас. Ундан зўр футболчилар ҳам кўп. Масалан, Криштиану Роналду ундан ҳар жиҳатдан устундир.
Навоий вилоятида талончилик жинояти содир этилди. Воқеа 18 сентябрь куни Учқудуқ туманида рўй берди. Икки нафар номаълум шахс ўзини коммунал хизмат ходимлари деб таништириб, Геологлар кўчасида жойлашган хонадонга кирдилар. Хонадонда 5 яшар болагина бор экан.
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар кучга киради. Қуйида уларнинг рўйхати келтириб ўтилади:
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Мустақиллик куни муносабати билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Орден билан бирга ҳоким пул мукофоти ҳам олди. Вилоят ҳокими ўзининг пул мукофотини рус маданият марказига ҳадя қилди. Совғанинг аниқ миқдори кўрсатилмаган.
«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида», - деди шоир ва санъатшунос Ерлан Толеутай.
Жорий йилнинг 6 ойи давмида ўзбек муҳожирлари Россиядан ўз ватанига 2 млрд доллар атрофида жўнатган. Бу ҳақида Россия Марказий банки хабар қилди. Жорий рақам ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 200 млн долларга кўп. Ўтган йили 6 ой ичида меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга 1 млрд 800 млн доллар жўнатилганди.
Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.
Либериядаги мусулмонлар мактабида 28 киши ёнғинда ҳалок бўлди. Уларнинг орасида икки киши ўқитувчи, қолган 26 таси - болалардир. Ёнғин 18 август, чоршанбага ўтар кечаси бошланди. Ёнғин дастлаб масжидга туташ қурилган ётоқхонани қамраб олди. Энди ўн ёшга тўлган болалар бинони тарк эта олмадилар.