ИИББ «Озодлик» радиосига гейнинг ўлдирилгани ва 40 ёшлар атрофидаги икки нафар гумон қилинувчи шахснинг ҳибсга олинганлигини тасдиқлади, аммо ушбу жиноятнинг, айтиб ўтилганидек, жинсий озчиликлар билан боғлаганлиги сабабли, изоҳ беришдан бош тортди.
Гей эканлигига иқрор бўлган ўзбек йигит Юнусободда пичоқлаб кетилди
Аввалроқ ўзининг гомосексуалист эканлигини ошкора тан олган ўзбекистонлик Шокир Шавкатов пойтахтнинг Юнусобод туманида ўлдириб кетилди, хабар қилади ОАВ. Марҳумнинг дўсти сўзларига кўра, қотиллик 12 сентябрь куни содир бўлган: ўша куни кечқурун 40 ёшлар атрофидаги иккита номаълум шахс Шокирни ЛГБТ жамоасида машҳур бўлган клубдан олиб чиқиб кетишди, бир хонадонга олиб бориб, уни калтаклашди ва пичоқ билан жароҳатлар етказишди. Қочишга уринган Шокирни ушлаб олиб, бўғиб ўлдиришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|