close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида чучук сув ишлаб чиқадиган электростанция яратилди

Саудия Арабистонида тадқиқотчилар жамоаси сув истеъмол қилмасдан, уни энергия билан бирга ишлаб чиқадиган қуёш электростанцияси прототипи яратилди. Бу ҳақида хабар қилган Business Insider нашрининг таъкидлашича, қирол Абдллоҳ номидаги илмий-технологик университет тадқиқотчилари прототипи ноёб ҳисобланади, чунки у чучук сувни истеъмол қилмайди, балки аксинча – уни атроф-муҳитга қайтаради.

Маълумки, термоэлектрик электростанциялар кунига миллиардлаб литр чучук сувни истеъмол қилади, бунда бир неча ўнлаб миллион литр сув ортга қайтарилмайди. Қуёш панеллари эса юз баравар кам сув сарфлайди, лекин бир неча марта кам электр ишлаб чиқаради.
Олимлар томонидан таклиф этилган қурилма ҳозирча фақат прототип кўринишида мавжуд. Яратувчилар фикрига кўра, у сувни чучуклантиради ва айниқса, сув захиралари чекланган жойларда фойдали бўлади. Электростанция қуёшли элемент ортида ўрнатилган чучуклантиргичдан иборат.
Қуёш чарақлаб турганда элемент электр токи ишлаб чиқади ва иссиқлик ажратади – одатдагидек. Лекин иссиқликни атмоферага қайтариш ўрнига уни чучуклаштириш жараёнини ишга тушириш учун фойдаланадиган дистилляторга йўналтиради.
Тадқиқотчилар сувнинг сифатини текшириш учун чучуклантиргични қўрғошин, мис ва магний каби оғир металларга тўйинтирилган шўр сув билан тўлдирдилар. Қурилма сувни буғга айлантирди ва у пластик мембрана орқали ўтиб, тузни ва ифлослантирувчи моддаларни фильтрлади
Чиқишда эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келадиган ичимлик суви ҳосил бўлди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase