Навқирон Ўзбекистон
Аҳолини жинси, ёши, умр кўриш давомийлиги, туғилиш даражаси, ўлим даражаси, шу жумладан болалар ўртасида туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари, болалик ва қариликдаги моддий қарамлик, шунингдек гуруҳ томонидан ўтказилган бошқа кўрсаткичлар бўйича тақсимланган мамлакат аҳолисининг батафсил таҳлили Ўзбекистоннинг ҳали ҳам жуда ёш эканлигини очиб беради.
2019 йил ўзбекистонликларнинг ўртача ёши 26,5 ёшни ташкил қилади. Бу ҳали мамлакат бироз «улғайгани»: 1995 йил мамлакат фуқаролари ўртача ёши 20 ёшни ташкил қилган.
Бошқача айтганда, Ўзбекистон аҳолисининг энг катта гуруҳи - 42,5%ни - 25 ёшдан 54 ёшгача бўлганлар ташкил қилади; 0 дан 14 ёшгача бўлганлар сони - 28,8%; 15 дан 24 ёшгача бўлганлар сони - 15,9%; 55 ёшдан 64 ёшгача бўлган қариялар - 8%; энг кичик гуруҳ - 65 ёшдан катта бўлганлар - 4,8%ни ташкил қилади.
Эркаклар биринчи бўлиб кетади
Шу билан бирга, ёш ўтиши билан мамлакатда эркаклар сони камайиб бормоқда: улар эртароқ ўлади, аёллар эса кўпроқ яшайди.
Ўзбекистонда 0 ёшдан 14 ёшгача бўлган эркакларнинг сони кўп: эркаклар мамлакат аҳолисининг 51,37 фоизини, аёллар эса 48,63 фоизни ташкил этади, 55 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида жинс тақсимоти қуйидагича: эркаклар - 46,79 %, аёллар - 53,21%.
65 ёшдан кейин эркаклар янаям камаяди: 53,38% аёлларга қарши 43,62%.
Worldometers маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр узунлиги иккала жинс учун 72 ёшни ташкил қилади, алоҳида оладиган бўлсак, эркаклар учун – 69,8 ёш, аёллар учун – 74,3 ёш.
Туғилиш кўрсаткичлари пасаймоқда
Бунда ҳисоботда ўтган йиллар билан таққослаганда Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари пасайиши қайд этилмоқда.
Илмий маълумотларга кўра, аҳолининг тўла қонли тикланиши учун битта аёлга тўғри келадиган туғилиш кўрсаткичи 2,1 та болага тўғри келиши керак.
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2,4 тани ташкил қилади.
Бироқ 2005 йил бу кўрсаткич 2,5 га; 2000 йил – 3 га; 1995йил – 4 га; 1990 йил – 4,4 га тенг бўлган.
Мамлакатда туғилишнинг энг юқори чўққиси 1965 йил кузатилган, бу йил бир аёлга ўртача 6,5 бола тўғри келган.
Германияда бўлгани каби
Таққослаш учун келинг, Европанинг энг ривожланган мамлакатларидан бири - Германия кўрсаткичларини кўриб чиқайлик.
Бугунги кунда Германия аҳолиси 83 миллион 579 минг 100 кишини ташкил қилади. Бундан ташқари, Германия фуқароларининг ўртача ёши 45,9 ёшни ташкил этади.
0 дан 14 ёшгача бўлганлар аҳолининг 14 фоизини ташкил қилади; 15 дан 24 ёшгача бўлганлар - 10,4%; 25 дан 54 ёшгача бўлганлар - 38,9%; 55 дан 64 ёшгача бўлганлар - 15,1%; 65 ва ундан катта ёшлилар - аҳолининг 21,7%ини ташкил қилади.
Шу билан бирга, Германияда ўртача умр кўриш 81,9 ёшни ташкил қилади, алоҳида эркаклар учун - 76,9 ёш, аёллар учун - 84,1 ёш.
Бугунги кунда Германияда туғилиш даражаси 1,6 болани ташкил қилади.
Қарилик - яхши ва ёмон
Германия аҳолисининг қариши ва дунёда туғилишнинг энг паст кўрсаткичларидан бири (Япониядан кейин) эканлиги мамлакатда ташвиш уйғотмоқда, чунки тобора кўпайиб бораётган пенсионерларни қўллаб-қувватлаш учун иш кучи ва бюджет маблағлари етишмаслиги хавфи мавжуд.
Аммо статистикада Германия ҳаёти ва тиббий ёрдами яхшиланганлигини кўрсатадиган тескари томони ҳам бор.
Ўзбекистонда эса, статистикага кўра, қарилик гаштини кам сонли одамлар суради …