"Шайтон менинг кўзимга кўринаверди. У менга қизимни ўлдиришни буюрди. Шундан кейин мен болани деразадан улоқтирдим. Энди эса шайтон ўз жонимга қасд қилишимни айтмоқда", - деди аёл.
Эслатиб ўтамизки, ушбу ҳолат асосида 97-модда бўйича (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши очилган. Шифокорларга нисбатан хизмат текшируви бошланган.
«Шайтон менга қизимни ўлдириш ҳақида буйруқ берди», - деди туғруқхонада иккита болани ойнадан отиб юборган аёл
Биз аввалроқ Наманганда рўй берган фожиа ҳақида ёзгандик. Туғруқхонада туғилган боласи ногирон бўлиб чиқкан аёл қизини ойндан улоқтириб юборган. 23 яшар аёл шунингдек, палата бўйича қўшнисининг қизини ҳам ойнадан отиб юборган. Махсус гуруҳ воқеа сабабларини ўрганди. Ушбу даҳшатли хатти-ҳаракатни содир этган аёл ҳамма нарсада доимо унинг тасаввурида пайдо бўлган шайтонни барча муаммоларда айблади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|