close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мишарий бин Рошид

Шайх Мишарий бин Рошид бин Ғорийб бин Муҳаммад бин Рошид ал-Афасий милодий 1976 йили 5 сентябрь куни (ҳижрий ҳисобда 1396 йили 11 Рамазонда) Қувайтда таваллуд топган машҳур имом ва қорилардан биридир.

У аввалига Қуръони Карим куллиётининг «Зикрул-Ҳакийм» сабоқларига қатнашиб, Қуръон ёдлаш, таржима ва тафсир бўйича таълим олди. Сўнгра Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Мадина Ислом дорулфунунига ўқишга кирди.

У юқорида айтилган «Зикрул-Ҳакийм»да асосан қуйидаги устоз-шайхлардан дарс олди: Шайх Аҳмад Абдул Азиз Зайёт, Шайх Иброҳим Али  Шаҳата Самманудий ва Шайх Абдур Роҳман Ридвон.
Мишарий бин Рошид устози Аҳмад Абдул Азиз Зайётга Хафс бин Осим қироати бўйича Қуръонни тўлиқ тинглатган (ёдлаб топширган).
Хозирда Мишарий Қувайт шаҳридаги Масжидул Кабийр (катта жомеъ-масжидда) имомлик қилади ва ҳар йили рамазон ойларида мазкур масжидда хатми Қуръон ила Таровиҳ намозларини ўқитади.
Бундан ташқари, Мишарий Рошид АҚШдаги икки нафар масжидга ҳам ташриф буюрган. Булар: Калифорния штатидаги Ирвин Ислом Маркази (Islamic Center of Irvine - ICOI) ва Мичигандаги Детройт Ислом Маркази (Islamic Center of Detroit – ICD) масжидлари.
Мишарий – оилали. Икки қизнинг отаси. У кўпчиликка Абу Нураҳ куняси билан ҳам машҳурдир.
Мишарийнинг Қуръони Карим тиловати ва қироатига оид қуйидаги икки махсус телеканали ҳам бор: AlafasyTV ва AlafasyQ.
Мишарий бин Рошид шу билан бирга машҳур муншид (нашид айтувчи) ҳамдир.
Унинг 100 дан зиёд нашидлари мавжуд.
Масалан: «Толаъал бадру алайна», «Кун маъаллоҳ», «Анта Роҳманий», «Шафийъул холаиқи» ва ҳоказо...
2009 йилнинг август ойида айтган «Рамазон» номли нашиди араб, инглиз ва француз тилларида кенг оммага тақдим этилди. Мишарий бин Рошиднинг Қуръони Карим тиловати ёзилган компакт дисклари кўплаб мусулмонлар томонидан севиб тингланади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Қорилар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Шайх Саад ал-Ғомидий Аҳмад ал-Ажмий »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase