close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
08.04.2019 14:23

Канаданинг француз тилида сўзлашувчи Квебек провинцияси яна бир бор исботламоқдаки, энг жирканч ва радикал секуляристик чоралар аввалгидек, француз тили ва француз якобинча сиёсий анъаналари қарор топган мамлакатлар ва сиёсий тузилмаларга хос бўлиб ккелмоқда.

05.04.2019 00:51

Ғарб цивилизациясини инсон ҳаётининг барча соҳаларида энг илғор ва тараққий этган деб ҳисоблайдиган бўлиб қолганмиз. Ғарб стандартлари эталон (намуна) ҳисобланади ва аксар ҳолатларда буларнинг ортида нима турганига ҳам диққат қилмай улардан нусха олишга ҳаракат қилишади.

04.04.2019 11:18

Ирландиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Конор Макгрегор доғистонлик жангчи Хабиб Нурмагомедовнинг рафиқаси ва барча муслималарни ҳақорат қилган твит жойлаштирганидан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг ғазабига учради.

30.03.2019 07:01

Исломий рўмол кураш рамзига айланди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Францияда президентнинг ҳижоб кийишга бўлган тақиқни кучайтириш хақидаги таклифидан сўнг яна авж олган мунозараларда маданий империализм белгилари кўплаб, соғлом фикрлаш жуда оз ўринга эга бўлиб, саволни (масалани) тақдим қилишдаги (ўртага ташлашдаги) холислик ва самимийлик эса умуман кўзга ташланмайди.

28.03.2019 08:30

Бирлашган Араб Амирликларида ўғли Соломон ва дўсти Эдуард Демченко билан биргаликда дам олаётган Анфиса Чехова, афтидан, маҳаллий муҳитни чуқур ҳис қилиб, аста-секинлик билан шарқ аёлига айланиб бормоқда, хабар беради 5-tv.ru. Одатда одамларни шов-шувли ва беҳаё фотосуратлари билан ҳайратда қолдирадиган телебошловчи яқинда Инстаграмда Абу-Дабидаги ҳовуз бўйида иффатли чўмилиш кийимида тушган расмини жойлаштирди.

26.03.2019 07:25

Германия канцлери Ангела Меркел 2016 йил декабрда ўз сиёсий партиясининг конференциясида бурқа ва ниқобга тақиқ киритишни таклиф қилган эди. Бу билан у бу каби қонунлар амал қилаётган қатор европа мамлакатлари изидан боришга қарор қилганини кўрсатиб қўйди.

21.03.2019 08:18

Янги Зеландияда жамоат фаолларидан бири бўлган аёл исламофобия агрессиясининг мисли кўрилмаган таҳдидига дуч келган муслималарни қўллаб-қувватлаш, улар билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида ушбу орол-давлат аёлларини жума куни ҳижоб кийишга чақирди.

16.03.2019 16:17

Ўтган асрнинг 60- ва 70-йилларида ирқий ва синфий белгилар орасида чамбарчас боғлиқлик бўлган. Муҳожирлар ирқи бўйича «ўзгача» ва синфи бўйича «паст» бўлган, уларнинг талаблари эса биринчи навбатда уларга ижтимоий ҳуқуқлар тақдим этишдан иборат бўлган.

14.03.2019 19:24

Машҳур Букер мукофоти потенциал соҳиблари «узун рўйхати»дан 2019 йил араб мамлакатидан ёзувчи мусулмон аёл ҳам ўрин олиши мумкин. Уммонлик ёзувчи аёл Жуҳи Харсийнинг «Осмон ёритқичлари» китоби «қисқа рўйхат» учун асос бўладиган, сўнгра уларнинг орасида Букер мукофоти ғолиби танлаб олинадиган 13 та нашр рўйхатига киритилди, деб хабар берди The National. Конкурс жюриси жами 108 та китобни кўриб чиқди.

12.03.2019 19:44

Тобора кўплаб бутун дунёга машҳур брендлар мусулмон аёллар дресс-кодига мурожаат қилмоқда – дастлаб Dolce & Gabbana, кейин Nike, мана энди эса - Michael Америкалик гей-дизайнер Майкл Корс томонидан бошқариладиган Michael Kors номи остидаги элита кийим-бош ва аксессуарлар бренди баҳор-ёз коллекциясида илк ҳижоб тақдим этди ва бу ҳижоб Яқин Шарқ бутикларида пайдо бўлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase