close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳижоб – замонавий мафкуралар урушидаги бир қурол бўлиб қолди

Германия канцлери Ангела Меркел 2016 йил декабрда ўз сиёсий партиясининг конференциясида бурқа ва ниқобга тақиқ киритишни таклиф қилган эди. Бу билан у бу каби қонунлар амал қилаётган қатор европа мамлакатлари изидан боришга қарор қилганини кўрсатиб қўйди.

Франция ва Белгияда юзини чодра ила беркитган аёлларни 7 кунгача қамаб қўйишлари мумкин. 2017 йил январида Марокашда бурқа ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланди.
Қочоқларга нисбатан юргизаётган сиёсати боис танқид қилинаётган Меркел иммигрантларнинг интеграциясига оид муносабати қатъийлигининг далили сифатида муслималар ниқобининг тақиқига қўл урди.
Муслималар ёпинчиғининг сиёсатлаштируви – унинг кўринишидан қатъий назар (у бурқа, ниқоб, паранжи ёки ҳижоб, ал-амири, ҳимар бўлиши мумкин) европа сиёсатида узоқ тарихга эга бўлиб, инқирозли даврларда турли мафкуралар учун тез-тез муҳораба майдонига айланиб туради.

ФОШ ЭТИШ МАВЗУСИДАГИ ХАЁЛОТЛАР

Гарчи насронийлар, друзлар аёллари бошига рўмол ўраб юришган бўлса ҳам XIX асрда муслималар ниқоби Яқин Шарққа сафар қилган европалик саёҳатчиларнинг хаёлини асир қилиб келган. Европа фотографияси ёпинчиғини ечаётиб яланғоч баданини намойиш этувчи муслима аёлнинг эротик сиймосини яратди. Почта карточкалари кўринишидаги бу фотосуратлар билан бирга чодрасини ташлаб дилраболигига эрк бераётган муслима сиймоси бутун Ўртаерденгизи бўйлаб тарқалди. Чодра Жазоирнинг француз мустамлакачиларига қарши 1950 йилдаги урушда ўта муҳим роль ўйнади.
Келиб чиқиши Мартиника оролидан бўлган психоаналитик, мустамлакачиликка қарши курашчи Франц Фанон (Frantz Fanon) Франциянинг Жазоирдаги мустамлакачилик доктринасини қуйидагича таърифлаганди: “Агар биз Жазоир жамиятининг тузилмасини, унинг қаршилик кўрсатиш салоҳиятини вайрон қилмоқчи бўлсак, биринчи навбатда аёлларни бўйсундиришимиз керак;  бориб уларни эркаклари бегона кўзлар назаридан яшираётган уйлардан, чодраларнинг остидан топишимиз керак”.
Фанон Жазоир “Миллий озодлик фронти”нинг аъзоси эди. У француз армиясининг аёлларга нисбатан ёмон муносабатини бутун мамлакатдаги аҳволнинг тимсоли сифатида кўрарди. Унга кўра, мустамлакачилар маҳаллий аёлларга европача “ахлоқ меъёрлар”ини мажбуран қабул қилдирмагунича, Жазоирни бўйсундира олмайдилар.
1958 йилда мустақиллик учун уруш давомида бутун Жазоир бўйлаб оммавий “очилиш”лар уюштириларди. Фаранг офицерларининг хотинларига тақлидан кўпчилик жазоирлик аёллар чодраларини ечиб ўзларини фаранг “опа-сингиллари” тарафдорлари деб кўрсатардилар.
Мазкур саҳналаштирилган томошалар муслималар европача қадриятларни танлаётгани ҳамда мустақиллик учун кураш билан қизиқмаётганларини намойишига қаратилган кампаниянинг бир қисми эди. Бу каби спектакллар Франциянинг ўзида ҳам, мамлакат Шимолий Африкадаги мустамлакасини сақлаб қолиш учун сиёсий ва молиявий кураш олиб бораётган сиёсий хаос фурсатида ташкил этилди.
Бу каби чодрадан намойишкорона воз кечувлар Парижда кенг ёритилар, уларни гўё жазоирлик аёлларнинг ўз-ўзидан юзага келган иродаси каби тақдим этиларди. Бироқ Франция президенти Шарль де Голль кўчкиндиларга ишонмас эди. Вақти келиб тарихчилар бу каби саҳна кўринишларида иштирок этган аёллар авваллари ҳам чодра билан ёпинмаганларини, бошқалари эса ҳарбийларнинг босими остида бу ишни қилишга мажбур бўлганларини аниқладилар.

ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ШАКЛИ

Шундай саҳналаштирилган томошалардан сўнг кўплаб жазоирлик аёллар аксинча ҳижобга кира бошладилар ва шу билан француз мустамлакачилари қўлидан мажбурий “озодлик” қабул қилишни истамаслигини билдиргандек бўлдилар.
Чодрадан чинакамига воз кечиш “Жазоир учун жанг”дан сўнг бошланди. Мазкур жанг давомида кўнгиллилар қўшини таркибидаги аёллар усмонийлар даврида кенг тарқалган чодра “ҳаиқ” остида портловчи воситаларни ташиб юрардилар. Бироқ бу ҳийла француз армияси томонидан фош этилганида, партизан аёллар ҳаиқни ташлаб европача либосларда юра бошладилар. Бу уларга блокпостлар орқали бомбаларни олиб ўтиш имкониятини берарди. Бунақанги ҳолатлардан бири италиялик режиссёр Жилло Понтекорвонинг (Gillo Pontecorvo) машҳур  “Жазоир учун жанг” кинофильмида (1966 й) тасвирланган. Деярли 40 йил ўтиб, америкаликлар Ироққа бостириб кирганларида ушбу фильм Пентагонда партизанларнинг мустамлакачилар билан уруш услуби тўғрисидаги ҳужжат сифатида намойиш этилди.
Франция Жазоирнинг мустақиллигини тан олганидан сўнг 1962 йилда француз шаҳарларида истиқомат қилувчи муслима аёллар ҳижобдан воз кеча бошладилар, бироқ мамлакатда 1990 йил фуқаролик урушига олиб келган ислом радикализми кучайиши билан чодра яна мажбурий бўлиб қолди.
Чодрадан Мисрда 1970-чи йилларда Ғарб мафкурасига ва қадриятларига қарши кураш воситаси сифатида фойдалана бошладилар, ўшанда ўқимишли мисрлик аёллар моддиюнчилик-истеъмолчилик ғарб жамиятига қарши эканликларини ҳамда камтарлик ва минимализмни қўллаш мақсадида ҳижобга қайта бошладилар. 

ХАВОТИРЛИКНИ ПРОЕКЦИЯЛАШ ВОСИТАСИ

Чодра кўринадиган оммавий маркер каби у ёки бу ижтимоий-сиёсий кун тартибининг манфаатлари йўлида ишлатилиши мумкин. Мустамлакачилик даврида у европача мафкуранинг душманларини белгилаб берарди. Кўп ҳолатларда унинг ушбу функцияси шу кунларда ҳам сақланиб қолган, уни ҳамон инқироз фурсатларида сиёсий тортишувларда эксплуатация қилинмоқда, худди ўта сўл “Германия учун альтернатива” партияси оммавийлашаётган пайтда Меркель фойдаланаётгани каби.
Германиядаги “Муслиамалар уюшмаси” маълумотига кўра, Германияда бор-йўғи юз нафарга етиб-етмаган аёллар бурқа кияди. Аҳолиси 80 миллиондан зиёд мамлакатда бу кўрсаткич аттиги 0.000125 фоизни ташкил этади. Бундан келиб чиқадики, бурқанинг тақиқланишида рационаллик эмас, балки мафкуравий негиз мавжуд, негаки муслималарнинг ушбу либоси европаликларни қалбига қўрқув солади: гўё бу либос терроризм, ислом ва иммигрантлар сиймосини яратиб қўйгандек. Мусулмон чодраси Европа хавотирларини ҳамда бу минтақада ўтаётган сиёсий тўқнашувларни проекциялаётган экранга айланиб қолди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase