close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пайғамбаримизнинг ғийбат ёмонлиги ҳақидаги хутбалари

Бародан (розияллоҳу анҳу):

Бародан (розияллоҳу анҳу):
“Пайғамбаримиз (соллаллаҳу алайҳи ва саллам) бизга бир хутба қилдилар ва овозларини шунақа кўтардиларки, хоналарида ўтирган ёки ёпинчиқ тагидаги энди балоғат ёшига етган қизлар ҳам хутбаларини эшитдилар. Аллоҳнинг Расули хутбада бундай буюрдилар:
-Эй тиллари билан имон келтирган, аммо қалбларига имон кирмаган кимсалар! Мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг яширин ҳолларини суриштирманг. Зеро, ким биродарининг яширин ҳолини суриштирса, Аллоҳ таоло ҳам ўша кимсанинг яширин ҳолини суриштиради. Ва Аллоҳ таоло кимнинг яширин ҳолини суриштирса, уни уйининг ичида бўлса ҳам, шарманда қилади”.Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо):
-Мусулмонларга озор берманг ва яширин ҳолларини суриштирманг. Зеро, ким биродарининг яширин ҳолини суриштирса, Аллоҳ таоло ҳам унинг яширин ҳолини беркитиб турувчи пардани йиртади (Ҳайсамий, 8-жтлд, 93-94-бетлар; Абу Яъло ва Табаронийдан).

"Пайғамбаримиз ва саҳобалар ҳаёти"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase