close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Заиф ҳадис ва имомларнинг татбиқи

Ушбу боб остида заиф ҳадисларни ҳам ривоят, ҳам дироят жиҳатидан татбиқ қилган уламоларнинг сўзларини нақл қиламан. Уларнинг аксарини биринчи бобда зикр қилдим. Бу ўринда баъзиларининг фикрларини янада очиқроқ баён қиламан. Аллоҳ тавфиқ ва ёрдамнинг Валийсидир.

Ушбу боб остида заиф ҳадисларни ҳам ривоят, ҳам дироят жиҳатидан татбиқ қилган уламоларнинг сўзларини нақл қиламан. Уларнинг аксарини биринчи бобда зикр қилдим. Бу ўринда баъзиларининг фикрларини янада очиқроқ баён қиламан. Аллоҳ тавфиқ ва ёрдамнинг Валийсидир.
Ўзим ҳақ деб билган бу фикрни қўллаб-қувватлаш учун уламоларимизнинг сўзларини нақл қилишдан олдин икки муҳим нуқтага эътиборингизни қаратмоқчиман.
1.Мен биринчи бобда исмларини зикр қилган имомлар, бу бобда зикр қилинадиган имомлар ҳукм жиҳатидан заиф ҳадисга амал қилишни жоиз дейишгани, уни амалий жиҳатдан татбиқ қилишгани, ўз китобларида заиф ҳадисларни зикр қилишгани, яна баъзи ўта заиф ҳадисларни ҳам келтиришгани масала-нинг бир томони бўлса, айни дамда уларнинг барчала-ри маъноси мункар ҳадислар ва хабарлардан, тўқима ҳадислардан қаттиқ огоҳлантирганлар ва уларни зикр қилишдан эҳтиёт бўлганлар.
2.Ўз китобларида заиф ва ўта заиф ҳадисларни ри-воят қилган уламоларимизнинг баъзилари уларни ўзлари жоиз деб билган шаклда келтирганлар. Уларнинг услубларини тушуниб етиш учун фаҳм, пухталик ке-рак. Улар баъзида ана шу заиф ҳадисдан олдин унинг маъносини қўвватлайдиган, унга гувоҳлик берадиган ҳадисларни келтирган, баъзида эса заиф ҳадисдан ке-йин унга мутабаот бўладиган санадларни зикр қилганлар, яъни заиф ҳадисдан ё олдин, ё ундан кейин уни қувватлайдиган омилларни зикр қилганлар. Уларнинг китоб ва рисолаларини пухталик билан ўқимаган, уларнинг бу услубларини англаб етмаган киши кўзи тушган бир заиф санад сабабли уларни танқид қилади, ундаги заиф санадни ҳаммага кўрсатгиси келади, улардан ўзини устун кўради, заифини саҳиҳидан ажратиб, «фалон китобнинг саҳиҳ ҳадислари», «пистон китобнинг заиф ҳадислари» деб китоб ёзади.
Изланувчи, масалан, Вакиънинг «Зухд» номли китобидаги заиф ҳадисдан олдин ёки ундан кейин уни қувватлайдиган бирон омилни топа олмас, лекин чуқурроқ тадқиқ қилса ёки муҳаққиқнинг тахрижларини ўрганиб чиқса, у ҳадисни қувватлайдиган кўп шавоҳидларни кўради, китобнинг асли саломат, соф эканини билади.
Бошқа китоблар ҳақида ҳам шундай деймиз. Ўқувчи уларда ҳам шариатда мункар бўлган хабарни деярли топа олмайди.
Муҳаққиқ, ҳушёр уламоларимиз ёзган қавлий ва феълий тарғиб ва тарҳиб китоблари ҳам ана шундайдир.
Бир мисолни зикр қиламан. Буни толиби илм биро-дарларимга кўп такрорлайман. Имом, қози Иёз роҳимаҳуллоҳ «Шифо» номли китобида Ҳинд ибн Абу Ҳоланинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфлари ҳақидаги ҳадисини келтирган. Ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам халқий, ҳам хулқий шамоилларига оиддир. Уни қози Иёз имом Термизийнинг «Шамоил»дагийўлидан ривоят қилган бўлиб, унда бир неча иллатлар бор. Шайхи Суфён ибн Вакиъ Жумайъ ибн Умайр Ижлийдан ривоят қилади, у эса исми зикр қилинмаган ровийдан. Шунга қарамай, бу бобда китоб ёзган имомларнинг биронтаси билишимча, бу ҳадисга эътимод қилмай қўймаган.
Айтмоқчиманки, қози Иёз ҳам бу ҳадисни зикр қилган. Бундан олдин халқий ва хулқий шамоилга оид бир неча ҳадисларни зикр қилиб келиб, жомеъ бўлгани учун бу ҳадисни ҳам зикр қилган. Қози Иёз ҳадиснинг иллатидан бехабар эмас. У шундай деган:
«Аллоҳ сени мукаррам қилсин, биз сенга мақталган ахлоқлар, улуғ фазилатлар ва камолотнинг бир неча хислатларини келтирдик ва сенга булар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда бўлганлигини кўрсатиб бердик... бу ҳақда аксари саҳиҳ ва машҳур китобларда бўл-ган хабарларни келтирдик... бу мавзуларни Ҳасаннинг Абу Ҳоладан ривоят қилган ҳадиси билан якунлашни муносиб кўрдик. Чунки у ҳадис у зотнинг шамоиллари ва васфларининг кўпини жамлаган, сийратлари ва фазилатларидан етарли миқдорини ўз ичига олган».Ким «Шифо»ни танқидий назар билан ўқиса, китоб ва унинг муаллифини заиф санайди.234 Лекин қози Иёзнинг «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳини ўқиган, унинг накдий баёни, имом Муслимнинг услуби, санад ва матнлардаги иллатларни очиб беришини кўрган одам унинг етук, ноқид, кучли имом эканини англаб етади. Лекин ҳар мақомнинг ўз мақоли бор.«Саҳиҳи Муслим»ни шарҳлаганлар орасида бу жиҳатдан қози Иёз жуда катта вазифани бажарган. Аллоҳ у кишини гўзал шаклда мукофотласин. Ҳатто ўқувчи имом Нава-вийнинг шарҳидаги сўзларнинг ҳам асли қози Иёзники эканини кўради. Аллоҳ барча Ислом уламоларини Ўз раҳматига олсин!
Энди мавзуга қайтсак.
Заиф ҳадисга амал қилиш жоизлигини ҳам сўз, ҳам ҳукм жиҳатидан асослаб, сўнг амал ва татбиқ билан кўрсатиб берган имомлар зухд ва рақоиқ бобида китоб ёзган имомлардир.
1.Имом Абдуллоҳ ибн Муборак. Унинг «Зуҳц ва рақоиқ» китобида саҳиҳ ва унга яқин ҳадис ва хабарлар би-лан бир қаторда заиф ва баъзи ўта заиф ҳадислар ҳам бор. «Ал-бирру ва-сила» китобидаги мазҳаби ҳам шундай.
2.Имом Муафо ибн Имрон Мавсилий. «Зухд» китобидаги намуналарга ишора қилиб ўтдим.
3.Имом Вакиъ ибн Жарроҳ. Унинг «Зухд» китобининг муҳаққиқи ўз муқаддимасида қуйидаги маънодаги гапни айтган: «Китобдаги марфуъ ва бошқа хабарларнинг адади 539та бўлиб, уларнинг заифлари 191та». Бу катта нисбат бўлиб, китобдаги хабарларнинг учдан биридан ортади.
4.Имом Асад ибн Мусо. «Зухд» китобидаги хабар-ларнинг адади 104та. Уларнинг ичида марфуъ бўлган-лари ҳам марфуъ бўлмаганлари ҳам бор. Марфуъ бўл-ганларининг аксарияти ҳукман марфуъдир. Эътироз билдирилганлари ҳам нисбатан кўп.
5.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. «Зухд» китобининг мав-жуд қисми олдин ўғли Абдуллоҳнинг ривоятидан нашр қилинган эди. Яқинда унинг бошқа ўғли Солиҳнинг ривоятидан ҳам бир қисми нашр қилинди. Бу нашр қилингани китобнинг аслининг тўртдан бирига ҳам тўғри келмайди. Ибн Ҳажар «Таъжилул Манфаа»да236 «Зухд»ни «Муснад»нинг учдан бирига тенг келади», деб васфлаган. Унда ва «Фадоилус Соҳаба» китобида заиф ҳадислар бор. Лекин бу ҳадис қандай келтирили-шини, қандай айтилишини билган имомнинг зикридир.
6.Имом Ҳаннод ибн Сарий. Унинг китоби катта. Хабарларининг сони 1442тага етган. Марфуълари кўп. Заифлари ҳам бор.
7.Имом Абу Довуд Сижистоний. Унинг китобида биронта сариҳ марфуъ ҳадис кўрмадим. Камсонли ҳук-ман марфуъ ҳадислар бор. 168 ва 195 рақам остида иккита заиф ҳадис бор.
8.    Имом Абу Ҳотим Розий. Китобнинг муҳаққиқи ўз муқаддимасида237 шундай деган: «Абу Ҳотим саҳиҳ ривоятларнигина келтирмаган. Балки улар билан бирга заиф ривоятларни ҳам келтирган. Бу борадаги унинг узри, эҳтимол, китоб амалларнинг фазилатлари, қалбни юмшатишга оид бўлгани учундир...» Муҳаққиқ шундай ифода қилган. Заифлари 16, 17, 18 рақамли ҳадислар. Мундарижасига кўра 16 та марфуъ ҳадис, 9 та мурсал ҳадис бўлиб, жами 124 та хабардан иборатдир.
9.    Имом Ибн Абу Осим Набил. Китобидаги марфуъ ҳадислар сони бошқа китобларга нисбатан кўпроқ. Ичида заифлари ҳам бор. 10, 89, 164 рақамдаги ҳадислар шулар жумласидандир.
10.Имом Байҳақий. Китобининг номи «Аз-Зуҳдул Кабир». Унда бир қатор заиф ҳадислар бор. Муқадди-масида бу китобни «Далоилун-нубувва», «Шуъабул-Иймон» китобларида зикр қилган ҳадисларидан тўп-лаганини айтган. Эҳтимол, шунинг учун китобни «Аз-Зухдул кабир» («Катта зуҳд») деб атагандир. Бу икки китобдаги услуби олдин айтганимдек, ҳадис тўқиш ва ёлғон билан танилмаганларнинг ривоятларини қабул қилишдир.
11.Имом Абу Бакр Хатиб. Унинг «Китобуз-Зухд» номли китоби бор. Лекин китоб йўқолган. Китобнинг бир қатор марфуъ ва мавқуф ҳадислари «Ал-Мунтахаб мин китабиз-зухди вар-рақоиқ» номли китобда сақла-ниб қолган. У мана шу ном билан нашр қилинган. Китобнинг муҳаққиқи ўз муқаддимасида:238 «Хатиб мақ-бул ривоятларнигина келтирмаган. Балки улар билан бир қаторда заиф, мункар ва матрук ривоятларни ҳам келтирган. Бешта марфуъ ҳадисдан фақат бир донаси-гина саҳиҳ», деган.
Бу мавзудаги бошқа китоблар ҳам ана шундайдир. Муҳаммад ибн Фудайл ибн Ғазвон, Табаронийларнинг «Дуо» китоблари умумий дуолар ҳақида, Муҳомилий роҳимаҳуллоҳнинг (ваф. ҳ. 330 сана) «Дуо» китоби сафар дуоларига хосдир. Кундалик амаллар, ваъзир шод китоблари, одоб-ахлоқ китоблари ҳам шундайдир. Жумладан, Ибн Абуд Дунё ва бошқаларнинг китоблари. Қуръони Каримнинг фазилатлари, гўзал хулқлар ва ёмон хулқлар ҳақидаги кўпданкўп китобларнинг ҳолати ҳам шундайдир. Уларнинг ичидаги қўлёзма ҳолида турганларини қўяверинг, ҳатто нашр қилинганларини ҳам санаб саноғига ета олмайсиз. Уларнинг ичида муснадлари ҳам, муснад бўлмаганлари ҳам бор. Зухд китоблари ҳақида қисқача тўхталганимдек, бу китоблар ҳақида тўхталиш қийин ва кўп вақт талаб этади. Умумий хулоса шуки, бу мавзуларда китоб ёзган уламолар-нинг биронтаси турли мартабадаги заиф ҳадисларни келтиришдан тийилишмаган. Бу борада фақат аллома Тақийюддин Ибнул Имомни истисно қилдик. У «Силаҳул Муъмин» китобида заиф ҳадисларни келтирма-ган. Лекин айтиб ўтганимдек, шунга қарамай, унинг бу услуби заиф ҳадисга амал қилиш жоиз эмас, деганини билдирмайди. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Аввома
"Заиф ҳадисга амал ҳилишнинг ҳукми"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Саҳиҳ лиғойриҳи Мавзуъ »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase