close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусофирнинг муқимга айланиши масаласида ватаннинг учталиги

Ватан учтадир: аслий, иқомат ва сукна, яъни, вақтинча маскан тутилган ватан.

Ватан учтадир: аслий, иқомат ва сукна, яъни, вақтинча маскан тутилган ватан.
Аслий ватан - инсоннинг ўз шаҳри ёки оила, бола-чақаси билан доимий яшаш учун ватан қилган бошқа шаҳардаги ҳовлиси.
Иқомат ватани — инсоннинг ўн беш кун ёки ундан кўпроқ муддат қолишни ният қилган туришга яроқли жой.
Маскан тутилган ватан — инсоннинг ўз шаҳридан бошқа ерда ўн беш кундан камроқ туришни мақсад қилган жойи.
Улуғ фақиҳ Абу Аҳмад Иёзий ватанни икки қисмга ажратган: «ватани қарор» — доимий туриладиган ватан ва «ватани мустаор» — вақтинча қўниладиган ватан.
«Аслий ватан»ни фақат унга ўхшаши бекор қилади. Яъни, инсон ўзига бошқа жойни ватан қилиши, оиласини ҳам доимий яшаб турган шаҳаридан ўша жойга кўчириши билан олдинги яшаб турган жойи «аслий ватан»ликдан чиқади. Энди илгари яшаган бу шаҳарга келганида, гарчи у шаҳар туғилиб ўсган ери бўлса ҳам, мусофир бўлади ва намози икки ракъатга айланади. Бу масаланинг асли Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳадисига асосланади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва Оллоҳ рози бўлсин, муҳожир саҳобалар маккалик бўлиб, Макка шаҳри улар учун аслий ватан эди. Улар ҳижрат қилиб, Мадинада қўним топишгач ва Мадинани ўзлари ватан қилишгач, уларнинг Маккадаги аслий ватани бекор бўлди. Энди улар қачон Маккага келишса, мусофир намозини ўқийдиган бўлишди. Ҳатто Пайғамбар алайҳис-салом Маккада намоз ўқир экан, икки ракъатдан сўнг ортида иқтидо қилаётган Макка аҳлига қарата: «Эй маккаликлар, намозларингизни тўла (тўрт ракъат қилиб) ўқинглар. Чунки биз мусофирмиз» - деди. Чунки нарса ўзига ўхшаши билан бекор бўлади.
Аслий ватан битта ёки ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. Масалан, бир кишининг иккита ё ундан кўпроқ шаҳарда алоҳида ҳовлиси ва ҳар бир ҳовлида алоҳида оиласи бўлиб, улар ўша шаҳарларда доимий қўним топишган. Бир нечта оила соҳиби бўлган бу киши у шаҳардаги ҳовлисидан бу шаҳардаги ҳовлисига йилда бир марта сафар қилса ҳам, гарчи йўл давомида мусофир саналсада, ҳовлсига етиши билан ҳеч қандай иърмат ниятисиз муҳимга айланади.
Аслий ватанни на иқомат ватани (15 кун ёки ундан кўпроқ муддат туриш ният қилинган жой), на маскан тутилган ватан (15 кундан камроқ туриш мақсад қилинган жой) бекор қилолмайди. Чунки иқомат ватанининг ҳам, маскан тутилган ватаннинг ҳам мартабаси аслий ватанникидан пастроқдир. Баланд нарсани ундан пастроғи бекор қилолмайди.
Шунингдек, аслий ватан ҳукми сафар нияти, ватанидан сафар учун чиқиш билан ўзгармайди. Аслий ватанига қайтиши билан киши иқомат ниятини қилмасдан муҳимга айланади. Юқорида зикр қилганимиздек, Пайғамбар алайҳис-салом Мадинадан чиқар экан, мусофирга айланар, Мадина аслий ватан бўлиб қолар, сафардан қайтиб, Мадинага кириши билан у ерда туриш учун янгидан ният қилмасдан муҳимга айланар эди.
Аслий ватан иқомат ватанини бекор қилади. Чунки аслий ватан мартабаси иқомат ватанидан баланд. Шунингдек, иқомат ватанини иқомат ватани бекор қилади. Негаки, улар бир-бирига ўхшашдир. Нарса ўзига ўхшашини бекор қилиши мумкин.
Масалан, марғилонлик киши Тошкентда 15 кун туришни ният қилиб, сафарга чиқар экан, Тошкентга етиши билан муҳимга айланади. Чунки Тошкент унинг учун иқомат ватани бўлди. Кейин Тошкентдан чиқиб, Самарқандга йўл олса ва у ерда 15 кун туришни ният қилса, энди Самарқанд унинг иқомат ватанига айланди. Демак кейинги иқомат ватани олдингисини бекор қилди. Яъни марғилонлик у киши сўнгги иърмат ватани — Самарқандга етиши билан намозини тўрт ракъат қилиб тўлиқ ўқийди. Тошкент энди унинг учун иқомат ватани эмас. Шунинг учун орада яна Тошкентга қайтса, намозини қаср қилиб ўқийди (агар 15 кундан кам турадиган бўлса).
Иқомат ватани бошқа жойга сафар қилиш билан ҳам бекор бўлади. Масалан, юқоридаги мисолни олиб кўрайлик. Тошкентда ўн беш кун тураман, деб ният қилган марғилонлик киши учун Тошкент иқомат ватанига айланди. Энди у иқомат ватанидан қаерга сафар қилмасин, агар орада сафар муддатича масофа бўлса, ўша сафар иқомат ватанини бекор қилади. Чунки иқомат ватани доимий қарор топиш учун эмас, балки бир ҳожат учун тўхталинган жойдир. Қачонки у ердан сафар қилинар экан, бу ҳолат ҳожатнинг битганига далолат қилади. Демак у ҳожат битгач, иқомат учун тутилган ватанни тарк этди.
Лекин иқомат ватани «ватани сукна», яъни, 15 кундан кам туриш учун маскан тутилган ватан билан бекор бўлмайди. Масалан, марғилонлик бир киши 15 кун тураман, деган ниятда Тошкентга келди. Кейин бир юмуш билан икки кунга Сирдарёга сафар қилди. Мана шу сафари Тошкентда 15 кун тураман, деган ниятини бекор қилолмайди. Шунинг учун «ватани сукна» бўлган Сирдарёдан иқомат ватани — Тошкентга етиб келиши билан намозини тўрт ракъат қилиб ўқийди, қайтадан муқимликни ният қилмайди. Чунки ўн беш кундан камроқ туриш учун маскан тутилган ватан шрмат ватанидан мартабаси пастдир. Шундай экан, паст нарса ўзидан юқорини бекор қилолмайди.
Ўн беш кундан камроқ туриш учун маскан тутилган ватанни аслий ватан ҳам, иқомат ватани ҳам бекор қилади. Чунки ҳар иккаласининг мартабаси 15 кундан камга маскан тутилган ватандан баланддир. Шунингдек, 15 кундан камроқ туриш учун маскан тутилган ватанни худди шундай бошқаси бекор қилади. Сабаби, улар мартабада тенгдир. Масалан, Тошкент-да 15 кундан кам туришни ният қилган марғилонлик икки-уч кун Сирдарёда бўлиб, яна Тошкентга қайтар экан, «Тошкентда 15 кундан кам тураман» деган ниятини янгилаши керак. Чунки олдинги нияти Сирдарёга чифппи билан бекор бўлди.
Юқорида баён қилганимиздек, 15 кундан камроқ туриш учун маскан тутилган ватан сафар нияти билан ҳам бекор бўлади.
Иьрмат ватанини изоҳлаб айтганимиз бу гаплар Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг мазкур масала юзасидан берган жавоблари эди. Кархий ўзининг «Жомеъ» китобида Имом Муҳаммаддан бошқа иккита ривоятни ҳам зикр қилган. Битта ривоятда айтилишича, жой итрмат ватанига айланишининг иккита шарти бор. Биринчиси, сафар нияти бўлиши. Иккинчиси, аслий ватан ва вақтинча қўним топмоқчи бўлган ватан ўртасида камида уч кунлик масофа бўлиши.
Демак, икки шартсиз иьрмат ватани бўлмайди, гарчи туришга ярофхи жойда 15 кун қолишни ният қилса ҳам. Мисол учун бир киши ўз шаҳридан сафар ниятисиз қишлофтардан қишлофтарга ўтиб кетаверди, кейин қаергадир етганида ўша қишлоқда 15 кун туришни ният қилди. Бу қишлоқ унга иқомат ватани бўлмайди, гарчи орада уч кунлик масофа бўлса ҳам. Чунки сафар нияти йўқ. Шунингдек, сафарни мақсад қилиб чиқци, йўлда бир қишлоқа 15 кун туриш учун тўхтади. Тўхтаган қишлоғи билан аслий ватани орасидаги масофа уч кунлик йўлдан кам эди. Бу қишлоқ унга иқомат ватани бўлмайди, у бу ерда муқимга айланмайди.
Ибн Симоъадан қилинган ривоятда худди зоҳир ривоятда айтилганидек, бу икки шартсиз ҳам у киши муқимга айланади.
Энди учта ватан ҳақидаги қоидалар маълум бўлгач, тушуниш осон бўлсин учун уларга баъзи мисоллар келтирилади.
Хуросонлик киши Куфага келиб, у ерда бир ой туришни ният қилди. Кейин Куфа билан ораси сафар муддати масофасидан камроц бўлган Ҳийра шаҳрига йўл олди ва у ерда 15 кун қолишни ният трглди. Ҳийрада озгина турганидан сўнг ватани Хуросонга қайтиш мақсадида яна Куфага келди. Энди у Куфада намозини қаср қилиб икки ракъат ўтрайди. Чунки Куфа унинг учун иқомат ватани эди, Ҳийрада 15 кун қолишни ният трилиши билан Ҳийра унга янги иқомат ватанига айланди ва кейинги иқомат ватани олдингисини бекор қилди.
Олдин баён трмганимиздек, иқомат ватанини унинг ўхшаши, яъни, бошқа иқомат ватани бекор қилади. Шунингдек, иқомат ватани бўлган Ҳийра сафар мақсад қилиниши билан бекор бўлди. Хуросонлик киши ватанига қайтиш мақсадида Ҳийрадан чиқар экан, мусофирга айланди. Шу ҳолатда унинг учун ватан йўтқ демак то ўз шаҳри Хуросонга киргунча у намозини қаср қилиб, икки ракъат ўтршди. Агар Ҳийрада 15 кун туришни ният қилмаганида, Куфадаги намозини тўла тўрт ракъат трллиб ўқирди. Негаки, унинг Куфадаги итўэмат ватани Ҳийрага читршш билан ботил бўлмади. Чунки, Ҳийра Куфадаги ит^омат ватани билан бир хил нарса эмас. Шунингдек, у сафар нияти билан кўзланган жой ҳам эмас. Шундай экан, Ҳийрага чшрласидан олдин бўлганидек, чиқиб келганидан сўнг ҳам Куфа унинг иқомат ватани бўлиб қолади.
Агар хуросонлик Куфага келса ва у ерда 15 кун туришни ният қилса, кейин Куфадан Макка сари йўл олса, уч кунлик масофани юрмасдан бир ҳожат сабаб яна Куфага қайтса, у намозини қаср қилиб ўқийди. Чунки унинг Куфадаги иқомат ватани сафар туфайли бекор бўлди, худди иқомат ватанини унга ўхшаши бекор қилгани каби.
Агар бир куфалик киши иқомат нияти билан Ҳодисия шаҳрига келса, кейин у ердан Ҳийра томон юрса, сўнг Шомга бориш мақсадида Ҳийрадан қайтса ва йўли Ҳодисиядан ўтса, Қодисияда намозини қаср қилиб ўқийди. Чунки унинг Ҳодисиядаги ва Ҳийрадаги иқомат ватани мартабада баробардир. Шундай экан, мартабада баробар иккита ватаннинг кейингиси олдингисини бекор қилади.
Агар ицомат ниятида Қодисия шаҳрида тўхтаган киши Ҳийра шаҳрига йўл олса, лекин Ҳийрага етиб бормасдан яна Қодисияга қайтса, кейин Шом томон юрар экан, йўли яна Қодисиядан ўтса, Қодисияда намозини тўрт ракъат қилиб тўла ўқийди. Чунки Ҳийрага етиб бормагани сабабли Ҳийра унинг учун иқомат ватани бўлолмайди. Ҳодисиядаги иқомат ватанини бекор қилиш учун Ҳийра ҳам иърмат ватани бўлиши керак эди.
Умуман, мана шу қоидага кўра сафардаги учта ватан билан боғлиқ масалалар «Аз-зиёдот» китобида баён қилинган.
Мусофирни муқимга айлантирувчи тўртинчи сабаб — ватанга қайтишни ният қилиш. Дейлик, бир киши сафар нияти билан ўз шаҳридан чиқди. Бироз юрганидан сўнг тўхтаб, уйига қайтишни ният қилди. Ўша ният вилган жойи билан уйи ораси уч кунлик масофадан камроқ бўлса, муқимга айланади. Чунки ўз шаҳрига қайтишни ният қилиши — «сафарни тарк этаман» деган мақсадни ифодалайди. Гўё бу тўхтаган жойи итрмат манзили бўлади. Демак бу ерда у муқимга айланади ва намозини тўла қилиб, тўрт ракъат ўьўийди.
Агар мана шу тўхтаган жойи билан уйи ораси уч кунлик ё ундан кўпроқ масофада бўлса, муқимга айланмайди. Чунки бу ўринда қайтишни ният қилиш бир томонга бўлган сафарни тарк этиб, бошқа томонга сафарни буриш бўлади, бу ҳолатда қарамалрршилик борлиги учун сафарни тарк цилшп нияти тўлиқ бўлмайди. Демак у то уйига етгунча мусофир ҳолида қолади.
«Наводирус солат» китобида яна шундай мисол келтирилади. Бир киши сафар ниятида чиқиб, шаҳрининг чекка уйларидан ўтгач, мусофирга айланди. Намоз вақти кирган эди, ибодатни бошлади ва шу пайт таҳорати кетиб қилди. Маълумки, намозда таҳорат кетса, ибодат бузилмасди. Қайта таҳорат олиб, намозини келган жойидан давом эттириш дуруст эди. Аммо у ерда сув топилмади. Шунда у шаҳрига қайтиб киришга азм қилди ва ният қилган пайтидан бошлаб муқимга айланди. Демак бу ҳолатда ният қилинган вақт эътиборга олинади. Бас, ният тртлдими, энди хоҳ шаҳарга кирган бўлсин, хоҳ кирмаган бўлсин, мутрамга айланади, намозини тўрт ракъат қилиб ўқийди. Гарчи намозини бошлаган пайтда мусофир бўлган бўлса ҳам. Негаки, олдин айтганимиздек, у киши сафарни тарк этиш нияти билан шаҳарга киришни мақсад қилди. Ният феълга боғлиқ ҳолда юзага чиқди, яъни, нияти — шаҳарга қайтиш, феъл ҳам таҳорат суви учун шаҳарга кириш, бу дуруст. Агар шаҳарга кирса, намозининг қилганини тўрт ракъат ўқийди. Чунки бу муқимларнинг намози бўлади. Ҳали шаҳарга кирмай туриб, сал олдинроқца сув борлигини билса ва унга қараб юрса, кейин шу ерда таҳорат олса ҳам, намозини тўрт ракъат қилиб ўқийди. Нега, ахир у шаҳарга кирмади, балки сафарга кетаётган томонига қараб юрди-ку?! Иўқ барибир, тўрт ракъат қилиб ўқийди. Чунки шаҳарга кирмаса ҳам шаҳарга қайтиш ниятини қилди ва шу онда муқимга айланиб бўлди. Намозда таҳорати синиб, сув излаб олдинга юриши билан уша намозда мусофирга айланмайди, гарчи ният ҳақиқатда сафар феълига боғлиқ ҳолатда юзага чиқан бўлсада. Яъни, нияти сафар эди ва феъл-ҳаракати ҳам сафар қилаётган томонига бўляпти. Шундай экан, у мусофирлигича қолади, десак, унинг намози бузилган бўлади. Чунки сафар бу амалдир. Намознинг ҳурмати намоз ичида намоздан ташқари бир амални бажаришдан қайтаради.
Аммо мусофир кишининг намоз ичида иқоматни ният қилиши бунинг зидди бўлиб, олдин айтилганидек, бунда мусофир муқимга айланади ва намозини тўрт ракъат қилиб ўқийди. Чунки иқоматни ният қилиш билан сафар тарк этилган ҳисобланади ва намознинг ҳурмати сафарни тарк этишни манъ қилмайди.
Намозда таҳорати кетган киши олдинроқца сув борлигини билиб, таҳоратни янгилаш учун кетаётганида гапириб юборса ёки таҳоратини қасддан синдирган бўлса, намози бузилади. Кейин у сув топган жойида таҳорат олса, тўрт ракъат ўқийди. Чунки у шаҳарга кираман, деган нияти билан алла қачон муқимга айланиб бўлган эди. Энди намози бузилганидан сўнг олдинга юриб, сув топиб таҳорат олса, намозини икки ракъат қилиб ўқийди. Чунки у намози бузилганидан сўнг олдинга юрди, демак, намоздан ташқарида сафар ниятида сув томон юриши билан иккинчи марта мусофирга айланди. Бас, у икки ракъат қилиб, мусофирлар намозини ўқийди. Юқорида айтилганидек, бу ҳолат намоз ичида сафарга юришнинг, яъни, мусофирга айланиб қолишнинг зиддидир. Чунки намоз ҳурмати намоздаги юришни сафар эмас, балки таҳоратни янгилаш деб эътибор қилади, Оллоҳ энг Билгувчи Зотдир.

Аллоуддин Косонийнинг
"Бадоеус Саноеъ" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase