Бу умматга берилган хусусият ва фазилатлардан яна бири шуки, Аллоҳ таоло мусофирликда вафот этганларга катта савоблар тайёрлаб қўйган.
Ғариб, мусофир ҳолда вафот этган кишига жаннат да алоҳида, махсус жой берилади. Мусофирликда вафот этган одамга тугилиб ўсган юртидан вафот этган жойигача бўлган масофада жаннатдан ўрин берилади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Мадинада туғилиб-ўсган бир киши вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқиб, «Қанийди туғилган жойидан бошқа жойда вафот этганида», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳниш Расули, нима учун бундай дедингиз?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши туғилгап юртидан бошқа жойда вафот этса, жаннатда туғилган жойи билан сафарда изи тўхтаган жойининг оралиғи ўлчанади (яъни жаннатда шунча масофа жой берилади)», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Ғарибликда вафот этган одамга ишҳиднинг савоби берилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғурбатда вафот этиш - шаҳидликдир», деганлар (Имом Табароний ривояти).
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни шаҳид деб ўйлайсизлар?» деб сўрадилар. «Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишини», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, умматим орасида шаҳидлар кам бўлади-ку? Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши шаҳиддир, юқоридан кулаб, йиқилиб вафот этган шаҳиддир, нифос ҳолатида ўлган аёл шаҳиддир, чўкиб ўлган шаҳиддир, сил касалидан вафот этган шаҳиддир, куйиб вафот этган шаҳиддир, ғариб ҳолда вафот этган шаҳиддир», дедилар (Имом Насоий, Имом Ибн Можа ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Муҳаммад Ҳасанийниг
"Энг шарафли уммат" китобидан