close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Охир замон - «малҳама ва маърака»

Охир замон марҳаласи: Нубувватдан хилофатга ва Маҳдийдан Исогача...

Охир замон марҳаласи: Нубувватдан хилофатга ва Маҳдийдан Исогача...
Маълумки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳам қиёмат ало-матларидан эди, чунки у киши охирги пайғамбар бўлиб келган. У кишига эргашганлар энг яхши уммат бўлади, улар Аллоҳ таолога ва Ундан келган барча китоб ва пайғамбарларга иймон келтиради, намоз ва закотларни адо қилади ҳамда улар яхшиликка амр қилиб, ёмонликдан қайтаради, қиёмат-да эса: «Биз умматларнинг охиргисимиз ва ҳисоб қилинувчи кишиларнинг аввалимиз. Айтилади-ки: уммий уммат ва пайғамбари қани? Биз аввалги бўлган охиргилармиз».(Ибн Можа, 4290. Лалокоий, «Шарҳ усул эътиқод», 2189. Ҳадиснинг асли: Бухорийда, 876, 896, 3486, 6887, 7495 ва Муслимда, 855, 856) Ва бу охирги замондаги одамларнинг энг яхшиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб бир замонда яшаган ва уларга яқин одамлар: «Сизларнинг энг яхшингиз менинг асримдагилар, кейин улардан кейингилар, кейин улардан кейингилар...».(Бухорий, 6695)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратнинг 1 йилида / мил. 623 йилда Ясрибда яъни Мадинада муҳожир ва ансорлар ўртасида «диний биродарлик» низоми ўрнатилгандан кейин - Ислом давлатини оҳиста ва пухта қилиб, интизомли равишда қурдилар ва токи вафот этгунларича ислом давлати шакилланди; мусулмонларга китоб ва суннатни татбиқ қилиш, шўро-маслаҳат билан иш олиб бориш, мусулмонлар халифасига итоат қилиш каби асосларини ўргатиб, кўрсатиб берди, худди бошқа барча диний кўрсатмалар каби, зотан бу масала диндаги кўпчиликка маълум ишлардан биридир.
Ислом давлатининг тарихи ва келажаги ҳақидаги охир замон давр босқичлари қуйидаги ҳадисда келган: «Ичингизда нубувват Аллоҳ хоҳлаганча бўлади, кейин Аллоҳ уни кўтаради. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаганича нубувват минҳожида хилофат бўлади, кейин Аллоҳ уни кўтаради. Сўнгра куч-қувват билан тутгувчи мулк бўлади ва [у] Аллоҳ хоҳлаганича бўлади, кейин Аллоҳ уни кўтаради. Сўнгра зулм билан тутгувчи мулк бўлади, кейин Аллоҳ уни кўтаради. Сўнгра нубувват минҳожида хилофат бўлади, сўнгра сукут қилди».(Аҳмад, 18406)
Мазкур ҳадис бўйича тарихий ва келажакдаги даврларни қисқача тақсимлаб (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидан токи қиёмат кунигача бўлган замонларнинг батафсил марҳаласининг тақсимоти учун Абу Бакр Адноний ибн Али Машҳурнинг «Усус валмунталиқот», 406-407 саҳифа-китобига қаралсин)чиқамиз:
- Биринчи: нубувват даври: Нубувватдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 23 йил яшаганлар. Бу ҳаётлари давомида Қуръонни сўзи ва амалида жонлантириб яшади, гўё бу билан Қуръонни жонлий тафсир қилардилар ва ҳар жиҳатдан барчага гўзал ўрнак бўлди, дўсти ҳам, душмани ҳам тан оладиган даражада мард эди; ибодат, оила, сиёсат, ижтимоий алоқалар, иқтисод ва ҳоказо барча ишда... Ислом давлати эса ҳижратдан кейин Мадинада қурула бошлади [ҳиж. 1-11 й. ]. Кейинги замонлар тартибида рошид халифалар ва бошқа даврлар қуйидагича:
- Иккинчи: рошид халифалар даври: «Хилофат умматимда ўттиз йилдир», ҳадиси.(Термизий, 2226) [ҳиж. 11-41 й. ] Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўттиз йил - Ҳасан ибн Али розиаллоҳу анҳу билан комил бўлди. У киши Муовия учун ҳиж. 41 й. робиул аввал ойида хилофатдан тушган. Бу хабар пайғамбарлик далилларидандир».(Ибн Касир, «ал-Бидояту ван-ниҳоя», 8/17)

■    Абу Бакр розиаллоҳу анҳу, 2 й. 3 ой. 10 к. муддат.
■    Умар розиаллоҳу анҳу, 10 й. 6 ой. 8 к. муддат.
■    Усмон розиаллоҳу анҳу, 11 й. 11 ой. 9 к. муддат.
■    Али розиаллоҳу анҳу, 4 й. 9 ой. 7 к. муддат.
■    Ҳасан иб Али розиаллоҳу анҳу, деярли 6 ой. муддат.

- Учинчи: мулк-ҳукмни меросга айлантирган халифалар даври: «Хилофат умматимда ўттиз йилдир. Сўнгра ана ундан кейин мулкдир».(Термизий, 2226) Яна бир ривоятда: «Нубувват хилофати ўттиз йил, кейин мулкни Аллоҳ хоҳлаган кишига беради, ёки хоҳлаган кишини унинг эгаси қилади».(Абу Довуд, 4646) Ҳадисда буни «куч билан тутгувчи мулк»,(Аҳмад, 18406) деб айтилди. Яъни Рошид халифалар билан уларнинг фарқи: кейинги хилофатдагилар бошқарувни насабига, авлодига, оиласига қолдирилганлар эди, мулк-ҳукмни ўзларидан бошқасига бермаган эди, лекин улар ҳам Қурайш қавмидан бўлган ва улар ҳам Қуръон ва суннатни асл масдар қилиб, улардан ҳукм ва қонунлар истинбот қилиб давлатни бошқарганлар, яъни умумий ҳолатда. Ва, бу даврда асосан икки оила давр сурган. [ҳиж. 41-132-656 й. ]

■    Умавийлар: 91 й. муддат.
■    Аббосийлар: 524 й. муддат.

- Тўртинчи: султонлар қурган салтанат хилофати: Аббосийлар даврида ислом давлати жуда ҳам кенгайиб борди, ҳаттоки хилофат ичида кичик давлатлар-салтанатлар вужудга келди; рустамийлар, отабеклар, селжуклар, фотимийлар, занкийлар, айюбийлар, мамлукийлар ва ҳоказо... булар орасига Мавароуннаҳрдаги турк-мўғил ислом хонлари ҳам кирган эди. Умавийлар даврида бундай салтанатлар вужуди йўқ эди, фақатгина Андалусда иморат бор эди, у ҳам кейинчалик Аббосийларга тобеъ бўлган, токи маҳв бўлгунча. Ваниҳоят кичик салтанатлар айюбийлардан кейин бир-бирига қарши давр олиб, токи Аббосийлар хилофати тугамай туриб ўртага Усмонийлардан Ёвуз Селим мамлукийларни енгиб аста-секин умматга ҳукми соя ташлади, Аббосийларнинг охирги хилофати эса Мутаваккил билан [1508-1517 мил. й.] Миср ўлкасида якун топди. Усмонийлар 1924 йилгача давр сурган. Исломда халифа мақомидан кейинги энг олий мақом султонликдир, хилофат билан салтанатнинг фарқи: султон Қурайшлик бўлмаган амирдир, асосий фарқларидан бири шудир.
■    Усмонийлар хилофати расман: 400 й. муддат.
- Бешинчи: жаббор ҳокимлар даври ёки кўпиксимон бўлган кўп мусулмонлар даври: Заминда Усмонийлар давр сурган китоб ёпилди..., хуллас ислом бошқарувининг барча тури якунига етиб, «янги дунё», деб номланувчи «якка ҳокимлик» учун курашадиган ғарб системаси-тизими кириб келди: гарчи бу тизимнинг асослари эски юнон ва рим қонунлари ҳамда римдаги турли юридик ҳуқуқлардан ташкил қилинган бир неча функцияга эга конституцион китобга эга бўлса-да, бугунги замонавий конституция-қонун китоби илк бор [1787 й. ] АҚШда ёзилган. Ундан турли йўналиш олган бошқарувлар, ҳатто бир ўринда бир неча кўринишда кўриниш берувчи кўп юзли-сурбет давлатлар пайдо бўлади ва шу тизимдан фойдаланишга бугунги дав-латлар мажбурлар ёки мажбур қолганлар.
Бугун дунёда барча давлат мана шу системада бошқарув олиб бормоқда. Бу жаббор даврда: Ислом ҳокимияти, деган бошқарув йўқ! Ва бунга интилган ҳар қандай тоифа кескин йўқ бўлишга маҳкум, деб қаралади, хоҳ сиёсий, фикрий ёки ҳаракатдаги жиҳодий-даъват бўлса ҳам. Саҳиҳ ҳадисда шундай дейилган: «Исломнинг томирлари-асослари бирма-бир қўпорилади, албатта. Ҳар қачон бирор асли йўқ қилинса, одамлар ундан кейингисини ушлайдилар. Уларнинг биринчиси ҳукмдир ва охиргиси намоздир». Ҳукм - «Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилишда; дунё ва охиратнинг салоҳияти бордир. Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилишда эса; дунё ва охиратнинг фасоди бордир, шунинг учун уни таг-томири билан қўпориб ташлаш фарзлигига ижмоъ қилинган». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу замондаги мусулмонларни васфлаб ва бунга сабаб бўлган ишларни айтиб шундай деган эди: «..., у кунда сизлар кўп бўласиз. Лекин сизлар кўпикдай бўласизлар, худ-ди селнинг кўпигидай. Аниқ-ки, Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сиздан бўлган ҳайбатингизни сўкиб қўяди ва шубҳасиз қалбларингизга ваҳн-хавотир солади». Шунда бириси: Ё Расулаллоҳ, ваҳн нима? - деди. Айтди-ки: дунё севгиси ва ўлимни ёқтирмаслик».
- Олтинчи: нубувват манҳажидаги хилофат қайтиши: ушбу давр яқинда келадиган охир замондаги охирги босқичдир, чунки бундан кейин фақатгина: «сўнгра сукут қилди», дейилди.(Аҳмад, 18406) Хуллас, бу хилофат уч босқичда бўлади, нубувват манҳажидаги халифаликдан олдинги ислом хилофати босқич ва ундан кейин Маҳдий келиши билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган нубувват манҳа-жидаги хилофат ва унинг давомчиси Исо алайҳиссаломнинг даврлари. Бу ишлар ислом оламида мужоҳада қиладиган сиёсатчи олим ва муфаккирлар, кейинчалик суннатдаги ҳақ тоифанинг шаръий сиёсат ёнидаги қилич билан бўладиган ҳаракати соясида вужудга келади: «... Сўнгра нубувват минҳожида хилофат бўлади, ...».(Аҳмад, 18406) «Охир замонда бир халифа бўлади, мол-мулкни санамасдан тақсимлайди».(Муслим, 2913, 2914) Балки улар ноҳақликка қарши жиҳод қиладиганлар дейилди: «Умматимдан бир тоифаси қиёмат кунигача маълум бўлиб, ҳақ узра уруш қиладилар». Айтди-ки: «Бас, Исо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушади. Шунда уларнинг амири айтади: Келинг, бизга намоз ўқинг! Айтадики: Йўқ, сизларнинг баъзингиз баъзисига амирлардир, ушбу умматга Аллоҳнинг икромидир».(Муслим, 156) «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам: Ибн Марям ичингизга нозил бўлиб одил ҳакам бўлишига оз қолди; ва ҳочни синдириб, тўнғизни қатл қилади ҳамда жизяни бекор қилади. Мол-мулкни тарқатади ҳаттоки уни бирортаси қабул қилмайди».(Бухорий, 2222. Муслим, 159) «..., Аллоҳ унинг замонида исломдан бошқа барча миллат-динларни ҳалок қилади ва Дажжолни ҳалок қилади. Ерда эса қирқ йил қолади, кейин вафот қилади, унга мусулмонлар (жаноза) ўқийди».(Абу Довуд, 4324. Аҳмад, 9259) Саффориний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳақ аҳли айтган тўғри сўз: Маҳдий бошқадир, Исо эмас, у Исо алайҳиссалом нозил бўлишидан олдин чиқади, унинг чиқиши ҳақида ривоятлар кўпайиб кетди, ҳатто-ки маънавий тавотур даражасига етди ва суннат олимлари орасида тарқалиб уларнинг эътиқодларидан, деб санала бошлади... Демак, аҳли илмлар наздида қарор қилинганидай ва аҳли сунна вал жамоат ақоидларида девонлашиб битилганидай; Маҳдийнинг чиқишига бўлган иймон фарздир».(«Лавомиъул анвор», 80)
Вақтики - мусулмонлар динига тўлиқроқ қайтиб, унга чиройли амал қила бошлаганларида Аллоҳ таоло уларга яна азизликни қайтаради, уларнинг яна ўзларига яраша боши-пешвоси, имоми-халифаси бўлади, одил ҳакамлари чиқади... вафога вафодир, хилофат арзигулик солиҳларга ва пешволаргадир...
- Еттинчи: яхши инсонлар дунёдан кетиши: Юқоридаги ҳадисда: «... сўнгра сукут қилди», дейилди.(Аҳмад, 18406) Бошқа ҳадисда шундай дейилган: «Сизларга Маҳдийнинг башоратини бераман: умматимда одамлардан (баъзилари) ихтилоф қилиб турганда ва зилзила устига юборилади, ерни тўғрилик ва адолатга тўлдиради, худди (ундан олдин) эгрилик ва зулмга тўлгандай... шу ҳолатда етти йил бўлади, ёки саккиз йил, ёки тўққиз йил, сўнгра ундан кейин яшашда яхшилик йўқ, ёки шундай деди: сўнгра ундан кейин ҳаётда яхшилик йўқ».(Аҳмад, 11484, 11485) «Аниқ-ки, Аллоҳ азза ва жалла солиҳларни қабз қилади ва ер юзидан улар бирма-бир кетади, кейин разиллар қолади, худди хурмо ва арпанинг чиқиндилари каби, Аллоҳ уларга бирор марта ҳам парво қилмайди, уларга аҳамият бермайди, уларнинг қадрини кўтармайди ва уларга ўлчов бермайди».(Бухорий, 6434) Яна бир ҳадисда шундай дейилган: «Дажжол умматим ичида чиқади..., бас, Аллоҳ Исо ибн Марямни юборади..., уни истаб топиб ва уни ҳалок қилади, сўнгра иккитасининг орасида бирор адоват бўлмаган ҳолатда етти йил қолади-яшайди. Сўнгра Аллоҳ Шом тарафдан муздек бир шамолни юборади, ер юзида қалбида яхшиликдан зарра мисқолича бўлган бирортаси қолмайди-ки, ёки иймони бўлса, магар уни қабз қилади, ҳатто сизлардан бирортангиз тоғнинг тешигига кирсангиз ҳам, унга кириб уни қабз этади; натижада ёмон одамлар қолади, қушдай енгилтак ва йиртқичдай бадхулқ; на яхшилик биладилар ва на мункарни инкор этадилар. Бас, уларга Шайтон кўриниб келиб: менга ижобат қиласизларми? - дейди. Улар: нимага буюрасан? - дейди. Уларга васанийларга ибодат қилишга амр қилади, улар мана шу ҳолатда бўлса ҳам ризқлари тушуб туради, яшашлари ҳам яхши. Сўнгра сурга нафх урилади, ...».(Муслим, 2940)
Маълумки «Сур» чолингандан кейин қиёмат бошланади... Аллоҳ таоло бизларни у кунда солиҳлар билан тирилтириб тўпласин, соясидан жой берсин, Расулига яқин қилсин... омин!

Умар Шоҳирнинг
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase