340-боб. Намозда турганда осмонга қарашнинг ман этилгани ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 15463 марта кўрилди
1753/1. Анас ибн Моликдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга нима бўлдики, намозда кўзларини осмонга қаратишади?» дедилар ва яна ҳам шиддатлашиб: «Ёки бундай қилишдан тўхташсин, бўлмаса, кўзларидан жудо бўлиб қолишади», дедилар. Имом Бухорий ривояти.