341-боб. Намозда узрсиз у ёқ-бу ёққа қарашнинг кароҳияти ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 382 марта кўрилди
1754/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда у ёқ-бу ёққа, яъни ўнг ва чап томонларга қараш ҳақида сўрасам, у зот: «У нарса банданинг намозидан шайтоннинг юлиб олган ҳиссасидир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
1755/2. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда у ёқ-бу ёққа қарашдан четлангин. Чунки намозда қараш ҳалокатга сабаб бўлади. Агар чорасиз қолсанг, нафл намозларида майли-ю, лекин фарз намозларида жоиз эмас», деб айтдилар.