339-боб. Таом ҳозир бўлиб турганда ҳамда хожати қистаб турганда намоз ўқишнинг макруҳлиги ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 14153 марта кўрилди
1752/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Таом ҳозир бўлганда ва ҳожати қистаб турганда, яъни пешоб ва ични бўшатгиси келиб турганда намоз йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: чунки бундай ҳолатларда намоз ўқувчи кишидан хушуъ кетади. Албатта намоз вақти кенг бўлса, шундай. Лекин намоз вақти торайиб кетса, кароҳият кўтарилади.