close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

318-боб. Сотувчининг агар ростгўй бўлса ҳам, қасам ичишининг кароҳияти ҳақида

1719/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам молнинг тез сотилишига сабаб бўлади. Лекин баракасини кетказади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1720/2. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Молни сотишда кўп қасам ичишдан сақланинглар. Чунки қасам билан мол сотилиб кетади. Кейин баракаси ҳам бирга кетади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase