301-боб. Такаллуф (дин ва дунёга фойдаси бўлмаган сўз ва амаллар)дан қайтарилгани ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 95 марта кўрилди
Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Мен (Қуръонни етказганим учун) сизлардан бирон ажр-ҳақ сўрамайман ва мен сохтакорлардан (яъни, ёлғондан пайғамбарликни даъво қилгувчи кимсалардан) ҳам эмасман» (Сод сураси, 86-оят), деб айтган.
1654/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Биз такаллуфдан ман этилдик», деб айтдилар. Имом Бухорий ривояти.
1655/2. Масруқдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Биз Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳузурларига кирсак, у зот: «Эй одамлар, кимки бирор нарсани билса, уни айтсин. Агар билмаса, Аллоҳу аъламу, яъни Аллоҳ билувчироқ, деб айтсин. Чунки билмайдиган нарсасини Аллоҳ билувчироқ, деб айтиш ҳам илмли эканига далолат қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло пайғамбарига: «Мен (Қуръонни етказганим учун) сизлардан бирон ажр-ҳақ сўрамайман ва мен сохтакорлардан ҳам эмасман», деб айтинг», деди», деб айтаётган эканлар». Имом Бухорий ривояти.