close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

300-боб. Уйда ухлаш олдидан олов, чироқ ёки шунга ўхшаш нарсаларни ёқилган ҳолда қолдиришдан қайтарилгани ҳақида

1651/1. Ибн Умардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ухлаётган пайтингизда уйларингизда оловларни ёқилган ҳолда қолдирманглар», деб  айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1652/2. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Мадина аҳлидан бўлган бир кишининг уйи кечаси ёниб кетди. Бу ҳақда Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам хабар берилганда, у зот: «Албатта олов сизларнинг душманларингиздир. Қачон ухламоқчи бўлсангиз, уни ўчириб ётинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1653/3. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларингиз қопқоғини ёпинглар, мешларнинг оғзини боғланглар, дарвозаларни занжирлаб беркитинглар. Чироқларни ўчиринглар. Чунки ана шундай қилсангиз, шайтон мешларнинг оғзини ечолмайди, дарвозаларни очолмайди ва идишнинг қопқоғини кўтаролмайди. Агар сизлардан бирортангиз идишни ёпиш учун қопқоқ топа олмаса, бирор чўпни бўлса ҳам, идишнинг устига ташлаб Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Чунки сичқонча уйда ўша уй эгаларига оловни илаштириб юборади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Фойда: юқоридаги учта ҳадисдан ухлаш пайтида оловларни хоҳ у ёритиш мақсадидаги чироқ ва шам бўлсин ёки иситиш мақсадидаги газ ва печка бўлсин, барчасини ўчирмасдан ухлашнинг кароҳияти тушунилмоқда. Қолдиқ овқатларнинг, идишдаги сувларнинг устини ёпишга ҳам буюрилмоқда. Чунки уларнинг усти очиқ қолса, ҳар хил зарар берувчи ҳашаротлар ва микроблар тушиши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase