close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

299-боб. Битта пойафзал ёки маҳсида узрсиз юриш ҳамда пойафзали ва маҳсисини узрсиз тик туриб кийишнинг кароҳияти ҳақида

1648/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир пойафзални кийиб юрмасин. Икковини кийиб юрсин ёки икковини ечиб қўйиб юрсин», дедилар.

Бошқа ривоятда «Ёки яланг оёқ бўлиб юрсин» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1649/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингизнинг пойафзали тасмаси узилиб кетса, токи узилганни тузатмагунча иккинчисини кийиб юрмасин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

1650/3. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тик туриб пойафзал кийишдан ман қилдилар. Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.
Фойда: чунки мана шундай ҳолатда юриш кишидан виқорни кетказиб, бошқалар олдида масхара бўлиб юришга ёки юришни қийинлаштириб, ҳатто йиқилишга сабаб бўлиши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase