close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

226-БОБ. Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида рўза тутиш ва бошқа ибодатларни бажаришнинг фазилати ҳақида

1248/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида бажарилганчалик бирор солиҳ амал Аллоҳга маҳбуб эмас», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ  йўлидаги жиҳод ҳам у кундаги амалчалик маҳбуб эмасми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, Аллоҳ  йўлидаги жиҳод ҳам. Фақат жони ва молини тикиб Аллоҳ  йўлида чиққану қайтиб келмаган кишининг амали энг маҳбуб амалдир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Фойда: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase