close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

227-БОБ. Арафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи ҳамда муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи куни рўза тутишнинг фазилати тўғрисида

1249/1. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам арафа куни, яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунида тутилган рўза ҳақида сўрашди. У зот: «Ўтиб кетган ва келаётган йилдаги гуноҳларга каффоратдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Ҳаждаги кишиларга бу кунда рўза тутиш маҳбуб эмас. Чунки талбия, зикр ва дуо қилишдан сусайтириб қўяди.

1250/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутдилар. Ва бошқаларни шу куни рўза тутишга буюрдилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

1251/3. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўзаси ҳақида сўралганида, у зот: «Ўтган йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

1252/4. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Келгуси йилгача ўлмай турсам, албатта муҳаррам ойининг тўққизинчи куни рўзасини тутаман», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase