208-БОБ. Таҳиятул масжид намозини ўқишга тарғиб ҳамда қайси вақтда масжидга кирса, намоз ўқишдан олдин (хоҳ у икки ракаат таҳиятул масжид, хоҳ фарз, хоҳ суннат ёки бошқа намоз бўлсин) ўтиришнинг кароҳияти тўғрисида
- Якшанба, Окт 23 2022
- 13252 марта кўрилди
1143/1. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз масжидга кирадиган бўлса, то икки ракаат намоз ўқимагунча ўтирмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1144/2. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот масжидда эканлар. Менга: «Икки ракаат намоз ўқигин», деб буюрдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Бу ҳадисдан Таҳиятул масжид намозининг аҳамиятли экани тушунилади.