209-БОБ. Таҳоратдан кейин икки ракаат нафл намози ўқишнинг маҳбублиги ҳақида
- Якшанба, Окт 23 2022
- 14572 марта кўрилди
1145/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Билолга розияллоҳу анҳу: «Эй Билол, Исломга кирганингдан кейин савобини энг умид қиладиган амалингни менга гапириб бер. Чунки мен жаннатда олд томонимдан кавушинг овозини эшитдим», дедилар. Шунда Билол розияллоҳу анҳу: «Амалларим ичида савоби умид қилинадиган энг яхши амалим агар кечаси ёки кундузи мен (таҳорат қилибми, ғусл ёки таяммум қилибми) покланадиган бўлсам, ана шу поклик билан насиб қилганича намоз ўқир эдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.