207-БОБ. Қуёш кўтарилганидан то заволга келгунча зуҳо намози ўқишнинг жоизлиги. Лекин иссиқ қаттиқлашганда ва чоштгоҳ кўтарилганда ўқишнинг афзаллиги ҳақида
- Якшанба, Окт 23 2022
- 13257 марта кўрилди
1142/1. Зайд ибн Арқамдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот зуҳо намози ўқиётган бир қавмни кўриб: «Булар мана шу ўқиётган фурсатларидан бошқа пайтда ўқишнинг афзаллигини билишмайдими? Албатта Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аввобийн (Аллоҳга тавба-тазарру қилувчи) ларни зуҳо намози ўқийдиган пайтлари туя боласи иссиқ қаттиқлашганидан туёғини ерга қўя олмайдиган пайтдир», деганлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.