Абу Муслим
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Ҳиндистонни унинг «келишмовчиликлар сиёсати» иқтисодий ўсишга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки чекловчи сиёсий кун тартиби усиз ҳам тенг бўлмаган жамиятда заиф кишиларни таҳқирлайди.
Бугун, 7 март куни, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев аёллар билан анъанавий учрашув ўтказди. Тадбирда «Айка» фильмида бош ролни ўйнаган актриса Самал Еслямова ҳам иштирок этди.
Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб, салмоқлигина америка яшил “долларини” олди ва навбатчи зобитга узатди. Зобит фақатгина 100 долларни олишга рози бўлганлигини кўриб, унинг қанчалик ҳайрон қолганини тасаввур қиляпсизми.
Калифорния университети тадқиқотчилари инсоннинг табиий яшашидаги барқарор ҳулқ- атворининг моҳиятига қарши чиқишмоқда. АМИ-ТАССнинг хабар беришича, социологлар боргани сари раҳм-шафқат қилиш йўналишида инсоннинг ривожланиши ва шахсий равнақ топишида ўзаро ҳамкорлик қилишга доир кўпроқ далиллар тўплашмоқда.
1. Умумий айланма капитал пули 5 триллион ва 900 миллион долларга тенг бўлади! Бу эса, бу мамлакатни АҚШ, Хитой, Европа иттифоқидан сўнг тўртинчи ўринга олиб чиқади.
2. Бирлашган мамлакатнинг майдони 13 миллион ва 500 минг. км2 тенг бўлади. Майдони кенглиги бўйича дунёда Россиядан сўнг, иккинчи мамлакатга айланади.
Саудия Арабистони қироли оиласида зиддият кучаймоқда. The Guardian хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаракатлари бунга сабаб бўлди. Кўпчиликнинг қайд этишича, кекса қирол Салмон Абдулазиз Сауд қарор қабул қилишда ортиқча мустақиллик намойиш этаётган ўғлига ҳадиксираб қарамоқда.
Мисрнинг ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми диндошларга муҳим бир нарсани эслатиб, бутун дунё мусулмонлари учун долзарб бўлган мавзуда фикр билдирди. Шайх Аҳмад Тайибнинг таъкидлашича, кўплаб ҳолатларда полигамия (кўп хотинлилик) «аёллар ва болалар учун адолатсизлик» бўлиши мумкин, бир нечта хотинли оила қоида эмас, истисно бўлиши лозим. «Никоҳ полигам бўлиши лозим дейдиганлар қаттиқ хато қиладилар», - деди шайх ат-Тайиб, иқтибос келтиради BBC News.
Покистон полицияси сешанба куни мамлакатда тақиқланган ташкилотларнинг ўнлаб вакилларини, жумладан, «Жаиш-е-Муҳаммад» гурухи етакчиси Масуд Азхарнинг акаси бўлган муфтий Абдул Рауфни ҳибсга олди. Қўлга олиш 14 февраль куни Жамма ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийлари колоннасига ҳужум ҳақидаги ишни тергов қилиш доирасида бўлиб ўтди. Ўшанда 45 киши ҳужум қурбони бўлганди.
Amazon асосчиси Джефф Безос Forbes фикрига кўра, қаторасига иккинчи марта сайёрамизнинг энг бадавлат ишбилармонлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Amazon асосчисининг мулкини Forbes 131 млрд. долларга тенг деб баҳолади. Бир йилда у 19 млрд. долларга бойиди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида рўй бериши мумкин бўлган уруш иккала томоннинг бир-бирини йўқ қилишига олиб келиши мумкин, шу сабабли улар низонинг авж олишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишлари лозим. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Мехмуд Куреши CNN га берган интервьюда шундай баёнот билан чиқди.
Суд «Азатлык» татар ёшлар ҳаракати фаолларидан бири Батырхан Агзамовни руслар ва татарлар ўртасида низо қўзғаганлиги учун ҳибсга олишга санкция берди, деб ёзади «Коммерсантъ» газетаси. Нашрнинг қайд этишича, Агзамов экстремизмга қарши янги маъмурий модда (20.3.1 КоАП) бўйича жазоланган биринчи шахс бўлди. Илгари бундай ҳаракат ЖЕ 282-моддаси бўйича жазоланарди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев футбол трансляциясида спиртли ичимликлар рекламаси ва тотализатор ҳақида гапирди.