Абу Муслим
Дональд Трамп маъмурияти чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ фавқулодда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун Яманга қўшимча 225 млн доллар тақдим этади, бу март ойида АҚШ томонидан тақдим этилган ёрдамдан 73 млн доллар кўпдир. Давлат котиби Майк Помпео матбуот брифингида ёрдам Яманнинг жанубидаги БМТнинг фавқулодда озиқ-овқат дастурига ва Яманнинг шимолий қисмига БМТ "шу ойнинг бошида эронпараст ҳуссийлар туфайли қисқартиришга мажбур бўлган" жаҳон озиқ-овқат дастурига ажратилишини айтди.
Турли мамлакатларнинг раҳбарлари, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар одамларни чиплаштириш лойиҳаси ва уни амалга ошириш учун COVID-19 вируси синтез қилингани ҳақида кенг тарқалган маълумотни интенсив равишда блокировка қилишни бошладилар.
Шимолий Кореяда ғайриоддий воқеалар юз бермоқда, деган ишонч парадоксал равишда Шимолий Кореянинг расмий матбуотига асосланади. Ҳозирда Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари, агар идеал бўлмаса ҳам, аммо Ким Чен Ин атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақида энг ишончли маълумот манбасига айланди.
Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида рўй берган ёнғинлардан сўнг Росздравнадзор Урал асбобсозлик заводида 1 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган «Авента-М» ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ИВЛ) аппаратлари ишлатилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги 13 май, чоршанба куни хабар қилди.
Савол: Тиббун Набавий асосида талбийнани шифо учун ишлатилиши ҳақида айтиб бера оласизми?
Бу йил коронавирус пандемияси фонида Канн кинофестивалининг анъанавий форматида ўтказилиши даргумон, деб хабар беради Variety нашри 11-май, душанба куни тадбирнинг расмий вакилига таяниб.
"Крылья Советов" футбол клубининг дарвозабони Евгений Фролов, Россия президенти Владимир Путиннинг нутқларини «сафсатабозлик» деб атаб, аҳолига имтиёзлар ҳақида бажарилмаётганини танқид қилгани учун Самара жамоаси раҳбарияти томонидан 1,4 миллион рубл (19 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. "У ёки етакчи эмас, ёки уни ҳурмат қилишмайди", - дея хулоса қилганди Фролов.
"Кремль COVID-19 тарқалишини жиловлашга уринаётганига, 7 ҳафталик изоляцияга қарамай, Россияда COVID-19 оқибатида ўлим кўрсаткичлари расмий рақамлардан 70% баланд бўлиши мумкин", – хабар қилади Financial Times. Москва ва Санкт-Петербургда барча сабабларга кўра ўлим кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар Financial Times томонидан ўтказилган таҳлили апрелда ўтган беш йил учун ўртача статистика кўрсаткичи билан таққослганда 2073 та кўпдир".
Саудия қамоқхоналар маъмурияти Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлган хабарни рад этди. Унда айтилишича, қироллик тахтининг собиқ вориси шаҳзода Муҳаммад бин Найиф инфарктга учраган ва шифокорлар назорати остида реанимацияда бўлган.
Ўтган ҳафта Хитойнинг Ухан шаҳрида COVID-19га чалинганлик 6 та янги ҳолати аниқлангач, маҳаллий ҳукумат бутун шаҳарнинг аҳолисини (бу 11 млн киши дегани) коронавирусга текшириш ғоясини игари сурди, хабар қилади BBC. Ухан ҳукумати барча округлар маъмуриятидан 10 кун ичида якунланиши лозим бўлган тест ўтказиш режасини тақдим этишни талаб қилди.
Amnesty International ташкилоти Башар Асад тарафдорларининг ҳаракатларини қоралаб чиқди. Башар Асад режими Россия қўллаб-қувватлаши билан Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида ҳарбий жиноятлар содир этган, дейилади Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маърузасида.
1 июндан бошлаб Саудия Арабистонида фуқароларга кун кўриш учун энг кам миқдордаги маблағлар тўлаш тўхтатилади. 1 июндан бошлаб Саудия Арабистони бюджет тақчиллиги сабабли коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) ва нефть нархининг пасайиши шароитида кун кўриш учун энг кам миқдордаги маблағлар тўлашни тўхтатди.