Жавоб:
1. ОАВлари Исломни ёмонотлиқ қилиб кўрсатади.
Исломнинг энг яхши дин эканига шубҳа йўқ, бироқ Ғарбнинг қўлидаги оммавий ахборот воситалари Исломдан қўрқишади. ОАВлари доим Исломни қора қилувчи маълумотларни тарқатишади. Улар Ислом ҳақида ёлғон тўла турли хил дезинформацияларни тайёрлаб, одамларга кўрсатишади.
Қайси жойда бўлишидан қатъий назар портлаш ёки шу каби ишлар содир этилса, улар исбот ва далилсиз мусулмонларни айблаб кетишади. Сўнг, энг етакчи газеталар бу маълумотларни асосий саҳифаларда нашр этишади. Агар бу жиноятга мусулмонларнинг алоқаси йўқлиги аниқланса, бу хабарлар энг орқага, кўринмас жойга ўтиб қолади.
Агар 50 ёшлик бир мусулмон 18 ёшлик бир қизга, қизнинг розилиги билан уйланса, бу хабар ҳам барча ОАВларининг биринчи саҳифасига ҳайратланарли тарзда чиқарилади. Бироқ мусулмон бўлмаган бир шахс 6 ёшлик қизчани зўрласа, бу жиноятлар бўлимида оддий нарсадек берилади. Америкада ҳар куни ўртача, 2713 марта зўравонлик ҳодисаси қайд қилинар экан. Бироқ буларнинг ҳаммаси хабарларда чиқавермайди. Бу жиноятлар учун учун оддий нарсага айланиб қолган.
2. Бутун бошли подани бузадиган бузоқлар бўлади.
Инсофсиз, виждонсиз ҳамда одамларни алдайдиган ва шу каби бошқа разолатларни ҳам қилиб юрадиган мусулмонлар ҳам бор. Бироқ ОАВлар бундай нарсаларга жуда нохолис ёндашиб, худди фақат мусулмонларгина шундай нарсаларни қилаётгандек тақдим қилинади. Бутун бошли подани бузадиган бузоқлар доим бўлган. Мен мусулмон бўлсада ичкиликка муккасидан кетган одамлар ҳам борлигини биламан, аммо айтингчи, ичкиликда мусулмон бўлмаганларга ким ҳам ета оларди?!
3. Умуман олганда мусулмонлар яхши.
Подани бузадиган бузоқлар бўлгани билан, умуман олганда, мусулмонлар жамоаси дунёдаги энг яхши жамоадир. Биз ичкилик истеъмол қилмайдиган ҳамда дунёда энг кўп яхшилик, хайр қиладиган жамоатмиз. Одоб-ахлоқ, ҳаё ва бошқа инсоний фазилатларда бизга етадиган жамоа йўқдир.
4. Ҳайдовчисига қараб машинага баҳо берманг:
Агар сиз "Мерседес" машинасининг энг сўнгги тури бўйича бирон нарса билишни истасангиз, машинани тузук бошқара олмайдиган унинг ҳайдовчисига қараб, машинага баҳо бермайсиз-ку!? Айб машинадами ёки ҳайдовчидами? Машинанинг қанчалик яхши ёки ёмон экани моҳир бўлмаган ҳайдовчига қараб белгиланмайди. Ўзингиз учун аниқлик киритинг, сиз машинага баҳо беряпсизми ёки моҳир бўлмаган ҳайдовчига. Мусулмонлар ёмон дейилган баъзи сўзларга рози бўлсак ҳам, бу дегани Ислом ва барча мусулмонлар ёмон дегани эмасдир. Агар сиз Ислом фазилатларига баҳо бермоқчи бўлсангиз, баъзи одамларга қараб эмас, балки саҳиҳ манбалар, яъни Қуръон ва Суннатга суянишингиз керак бўлади.
5. Ислом ҳақида унинг пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга қараб баҳо беринг.
Агар сиз машинанинг қанчалик зўр эканини билмоқчи бўлсангиз, ўз ишининг етук мутахасиси, тажрибаси катта энг яхши ҳайдовчини рулга ўтқазинг. Исломнинг гўзаллигини билишни истасангиз энг сўнгги пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга боқинг. Бундан ташқари, ўзлари мусулмон бўлмаса ҳам, аммо ҳақиқатни айтган тарихчи олимларга кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам энг яхши инсон бўлганлар. “Тарихдаги Буюк 100 киши” китобининг муаллифи Майкл Х. Харт тузган рўйхатнинг бошида ҳам пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам биринчи ўринни эгаллаганлар. Бу борада Томас Карлейл, Ла-Мартин ва шулар каби тарихчилар олимлар ҳам пайғамбаримизни алоҳида эътироф этганлар.
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси