close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Плазмолифтинг Исломда рухсат этилганми?

Плазмолифтинг беморнинг тромбоцитлар билан бойинтирилган ўз қони плазмасини тери ости инъекцияси орқали киритишни ўз ичига олган инновацион даволаш ва ёшартириш муолажасидир. Ушбу муолажа нафақат даволаш, балки регенерацияси ва ёш тўқималарининг ўсишига қаратилган.

Плазмолифтинг косметология соҳасида майда ажинларни юмшатиш ва йўқ қилиш учун энг кўп қўлланилади. Плазмолифтинг соч тўкилиши ва калликка қарши курашиш учун трихологияда ҳам фойдаланилади. Бундан ташқари, стоматологияда тиш имплантлари битиб кетишини жадаллаштириш ва гинекологик касалликларни даволаш учун ҳам қўлланади.
Шу муносабат билан савол туғилади: Исломда плазмолифтинг рухсат этилганми?

Жавоб:
Бу муолажада қондан олинган суюқликдан фойдаланилиши, қон эса Исломда нажас ҳисобланиши сабабли Исломда унга муносабат мунозаралидир.
Имом ар-Рамли «Ниҳоят ал-Муҳтож» китобида қайд этадики (1-жилд, 248-бет):
«Нажаснинг ўзи (мисол учун, қон) ювиш билан тозаланмайди. Шунингдек, нажас бошқа нарсага айлантириш билан ҳам тозаланмайди. Мисол учун, ўлимтик туз тайёрланадиган жойга тушиб қолиб, тузга айланганда ҳам барибир покланмайди; шунингдек, ўлимтик ёниб кулга айланганда ҳам тозаланмайди».
Ибн Ҳожар ал Хайтамий «Тухфат ал-Муҳтож» китобида айтадики (9-жилд,170-бет):
«Таркибида спирт бўлган дорилардан фойдаланиш рухсат этилади, худди шунингдек, бошқа наас турлари, масалан, қуйидаги шартларга амал қилганда тоза кўринишда ҳам:

а) агар одамнинг ўзи бу фойда келтиришини билса ёки буни Шариат меъёрларига амал қиладиган шифокор тасдиқласа;
б) агар унинг таркибига нажас кирмайдиган бошқа дори бўлмаса».

Хулоса:

1. Плазмолифтингда нажас ҳисобланган қондан фойдаланилади, демак, ундан фойдаланишга фақат қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолда рухсат этилади:
а) агарда у даволаш учун қўлланса;
б) агарда унинг даволашдаги фойдаси Шариат меъёрларига амал қиладиган шифокор томонидан ёки ундан фойдаланадиган одам томонидан тасдиқланса;
в) агарда таркибида нажас бўлмаган бошқа ўринбосар дори бўлмаса.
2. Юқорида санаб ўтилган шартларга риоя қилинганда касалликларни даволаш, шунингдек, даволаниш жараёнини жадаллаштириш учун плазмолифтингдан фойдаланишга рухсат этилади.
3. Плазмолифтинг муолажасига косметология соҳасида терини ёшартириш мақсадида фойдаланиш тақиқланган, чунки унинг учун нажасдан фойдаланишга рухсат этадиган тегишли шартлар йўқ.

Доғистон муфтияти фатволар бўлими

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Карикатуралар ҳақида Имтиҳонда алдов »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase