Кўп кишилар Ҳарамдаги кабутарларга дон беришни савобли иш деб ўйлайдилар. Ҳатто бу иш учун баъзилар ҳажга кетаётган ҳожилардан пул ҳам бериб юборадилар. Ваҳоланки, ўша донлар ва кабутарлардан чиққан нажосатлар туфайли Масжиди Ҳаром ҳудуди ифлосланади. Натижада, ҳожилар ва ибодат қилаётган кишиларга қаттиқ азият етади. Бундай қилиш ҳукумат томонидан ҳам ман этилган. Қолаверса, сепилган донлар баъзан кабутарларга тегмайди ҳам. Чунки донлар сочилиши билан масжид ходимлари уларни супуриб олиб, ахлатга ташлаб юборишади. Масжид ҳудудига дон сепиш ва уни ифлос қилиш амалда Қуръондаги ҳукмга очиқ-ойдин зид иш қилишнинг ўзидир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда Иброҳим алайҳиссаломга бундай деб буюргани ҳақида хабар берган:
«Тавоф қилувчилар, (ибодат учун) қоим турувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун Менинг Уйимни пок тут!» (Ҳаж сураси, 26-оят).
Киши у муқаддас жойнинг поклигига ўз ҳиссасини қўша олмагач, ҳеч бўлмаса, уни нопок қилишдан ўзини тийиши лозим.
"Анворул маносик" китобидан
Кабутарнинг бўқи шифо, уни еса туғмайдиган аёллар туғади, деган гаплар асоссиз уларга ҳужжат йўқ...