Абу Муслим
Кеча, 23-октябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари Қўмитаси Францияни танқид қилиб, расмий муносабат билдирган. 2016 йили 2010 йили қабул қилинган ва жамоат жойларида бутун танасини (аврат жойларини) жумладан юзларини ҳам ёпиб юргани учун франциялик икки аёл жавобгарликка тортилган эди. БМТ Қўмитасига кўра, ўшанда ниқобдаги аёлларга нисбатан номутаносиб жазо тайинланган ва диний эркинликларини поймол қилишган.
Жуда катта миқёсда хотин-қизлар жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлмоқдалар. Бу аҳоли орасидаги хотин-қизларнинг 36 фоизини ташкил этади. Ушбу мақолада сиз хотин-қизларга энг кўп жисмоний ва жинсий зўравонлик қайд этган ўнта давлат рўйхати билан танишасиз. Ачинарлиси бу рўйхатда дунёнинг ривожланган давлатларидан АҚШ, Швеция, Канада ва Буюк Британияларнинг борлигидир.
Абду́л-Хами́д II (Abd ül-Hamîd-i sânî, тур. İkinci Abdülhamit; 1842 йил 22 сентябр - 1918 йил 10 феврал, Константинопол) – Усмонийлар салтанати султони ва 99- халифа, 1876-1909 йилларда ҳукмронлик қилган. Усмонийлар халифалигининг сўнгги кучли халифаларидан. Панисломизм ғоясига таянган ҳолда империянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ва якка ҳокимиятчилик режими ўрнатишга ҳаракат қилган.
Туркманистон ҳукумати Ашхобод шаҳридаги давлат магазинларида озиқ-овқат харид қилган республика аҳолисига жарима сола бошлади. «Хроника Туркменистана» порталининг хабар беришича, мамлакат минтақаларида озиқ-овқат маҳсулотларини таъминлаш билан боғлиқ вазият анча оғир ва шу сабабли аҳоли озиқ-овқат сотиб олиш учун пойтахтга йўл олишга мажбур бўлмоқда.
The Times тарқатган хабарга кўра, Бирмингемнинг католик жамоаcи ўзларига тегишлди «Авлиё Бутрус» черковини маҳаллий мусулмонлар жамоасига 80 минг фунтга сотиб юборган. Католикларнинг айтишича, ўтган аср 30 йилларида қурилган бу ибодатхона анчадан бери бўм-бўш бўлиб қолганидан уни сотиш ҳақида қарор қабул қилинган.
АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий ва Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган унинг келини Хаура Саид Skype орқали никоҳ ўқитди. Никоҳ ўқилиши жараёнини уларнинг жуда кўп дўстлари ва қариндошлари гувоҳ бўлишди. Никоҳни шайх Али Муғний келиннинг уйида ўқиди.
CNNда «Тадқиқот: америкалик мусулмонлар терроризми хавфи ошириб юборилган», деб номланган мақола нашр қилинди. Шимолий Каролина ва Дюк университети олиб борган тадқиқотларга кўра, “радикаллашган америкалик мусулмонлар хавфи роса ошириб юборилган экан.
Яманлик Абдулҳаким ал-Аусаджи XIX Москва халқаро қорилар конкурси ғолиби бўлди. Конкурс финали 21 октябрь куни пойтахтдаги «Крокус Сити Холл» концерт залида бўлиб ўтди. Қуръон байрами РФ Мусулмонлар диний идораси ва Россия муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Айнутдин раҳбарлиги остида бўлиб ўтди. Дубай Муқаддас Қуръон халқаро мукофоти тадбир ҳамкори сифатида иштирок этди.
Хитой ҳукумати «терроризм авжга миниши»га йўл қўймасликка уринган ҳолда бемаъни ва тутуриқсиз чеклов чораларини қўлламоқда. Бу ҳақида Radio Free Asia учун берилган интервьюда Шинжон автоном районида истиқомат қилган аёл гапириб берди.
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Сауд Саудия Арабистони қироллигининг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасида ўлдирилган журналист Жамол Хашукджининг оила аъзоларига таъзия билдирди. SPA янгиликлар агентлигининг хабар қилишича, Саудия қироли ҳалок бўлган журналистнинг ўғли Солиҳга қўнғироқ қилган.
Америка ОАВ амалдаги АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан ёқтирмаслик, хуш кўрмаслик туйғусининг мантиққа зид келмайдиган тарзда намоён қилингани ҳақида ёзди. Нью-Йоркдаги Catland «Жодугар ва ялмоғизлар учун» товарлар магазинида давлат раҳбарига «кўз теккизиш» маросими амалга оширилди.
Душанбе шаҳрида имомлар ўз оилалари билан биргаликда халқаро террорчи ташкилотлар таъсирига учраган тожикистонликлар ҳақида ҳикоя қиладиган «Гумрохон» («Гумроҳлар») спектакли намойиш этилди. Республика ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар, анъаналар ва маросимларни тартибга солиш Қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим сўзларига ҳавола қилган ҳолда хабар беради "Ахбор".