close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
24.08.2022 17:34

Усмонхон Темирхон ўғли Алимов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари 1950 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги зиёли оилада таваллуд топганлар. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокаш давлатининг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олганлар.

24.08.2022 16:57

Анвар қори

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

Анвар Қўчқорович Турсунов (Анвар қори) 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966-1976 йилларда тумандаги 198-ўрта мактабда таҳсил олган. 1981 йил ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини, 2001 йил ТИУни тамомлаган. У Абдулазиз қори Маҳмудов, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон каби замонасининг забардаст уламоларидан сабоқ олган.

10.04.2021 07:57

Шамсиддинхон Бобохонов (1937-2003)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

Шамсиддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохонов 1937 йилда Тошкент шаҳрида, таниқли дин арбоблари Бобохоновлар оиласида туғилди. У Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги 28-ўрта мактабни битириб, Тошкент Чет тиллар институтининг инглиз тили филологияси факультетига ўқишга киради (1955 й.).

06.04.2021 12:48

Ўз даврининг кўзга кўринган фозил уламоси, серқирра фаолияти, диний ва дунёвий хизматлари билан элимиз кўнглидан жой олган Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни барча илиқ сўз билан хотирлайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase