close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой қарзи ЯИМнинг 295 фоизига етди (даҳшат)

Халқаро ҳисоб—китоблар банкининг (BIS) сўнгги маълумотларига кўра, иккинчи чоракда Хитойнинг молиявий бўлмаган секторига берилган кредитларнинг умумий ҳажми 51,87 трлн долларга етди - бу мамлакат ялпи ички маҳсулотидан деярли уч баравар (295%) катта.

 

Халқаро ҳисоб—китоблар банкининг (BIS) сўнгги маълумотларига кўра, иккинчи чоракда Хитойнинг молиявий бўлмаган секторига берилган кредитларнинг умумий ҳажми 51,87 трлн долларга етди - бу мамлакат ялпи ички маҳсулотидан деярли уч баравар (295%) катта.

Япониянинг Nikkei агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, қарзнинг бу даражаси 1995 йилдан бери Хитой учун энг юқори кўрсаткичдир. Таққослаш учун, Россияда иккинчи чоракда бундай қарз ҳажми ЯИМнинг 120%, АҚШда — 263,5%, Буюк Британияда — 257%, Германияда — 195%ни ташкил қилди.
BIS ҳисоб-китобларига кўра, молиявий бўлмаган секторга жами кредитларнинг ЯИМга максимал нисбати ҳозирда Гонконг махсус автоном вилоятида (463%), Японияда (425%) ва Люксембургда (422%) кузатилмоқда.
Мутахассислар Хитойнинг ички қарзи ўсишини ковидга қарши қаттиқ чоралар туфайли иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг секинлашувини енгишга ҳаракат қилаётган минтақавий ҳокимият органлари томонидан қарз олишнинг кўпайиши билан изоҳламоқда. Таъкидланишича, Хитой Халқ Республикаси минтақавий ҳокимиятлари жалб қилинган қарз маблағларини асосан инфратузилма лойиҳалари ва қурилиш саноатини қўллаб-қувватлашга йўналтиради, бу эса бир қатор йирик ишлаб чиқарувчиларнинг муаммолари туфайли иккинчи йил кетма-кет қийин аҳволда қолди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase