Россия нефтига нарх чегарасининг жорий этилиши муносабати билан январ ойида Россиянинг нефть ва газдан тушган даромадлари учдан бирига қисқарди, деди Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) раҳбари Фатих Бирол. Унинг сўзларини 5 февраль, якшанба куни Reuters агентлиги келтириб ўтди.
ХЭА маълумотларига кўра, январь ойида Россия нефт ва газ сотишдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллиард еврога кам даромад олган. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, даромаднинг пасайиши 30 фоизни ташкил этди.
Биролнинг сўзларига кўра, Россиядан нефть нархига ўрнатилган юқори чегара "нефть бозорларини барқарорлаштириш ва Москванинг экспорт даромадларини камайтириш" мақсадларига эришди. Хельсинки Энергетика ва тоза ҳаво тадқиқот маркази (CREA) таҳлилчиларига кўра, Европанинг Россия нефти импортини тақиқлаши ва Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган нархларнинг юқори чегараси Россияга ҳар куни 160 млн еврога тушади.
ХЭА: Январь ойида Россия нефт нархининг чегарасидан 8 миллиард йўқотди
Нефтга қарши санкциялар туфайли Россиянинг январь ойида экспортидан тушган даромади ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 30 фоизга камайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми