Пайшанба куни эрталаб Россия бозори давлат компаниялари дивидендлар тўлашдан бош тортгач, дарҳол 720 миллиард рублга қулади. Бу ҳақида Россиянинг Finanz иқтисодий нашри журналистлари хабар бермоқда.
Россиянинг "Интерфакс" ахборот агентлигининг таъкидлашича, "Газпром" котировкаларининг қулаши бутун Россия фонд бозорида инқирозга сабаб бўлган, Москва биржаси индекси 2250 пунктдан, РТС индекси 1340 пунктдан пастга тушган.
Россиянинг "Сбербанк" ва "Газпром" акцияларига инвесторлар Москва биржаси индексида 6,3 фоизга "пастга туширилди", бунда 720 миллиард рубл капиталлашув йўқотилди ва апрель ойининг охиридан бошлаб минимал даражага тушди. Бугун эрталаб энг ёмон хабар Газпром акциялари эгаларига келди: компания бозор тарихидаги рекорд даражадаги - 1,2 трлн рубл дивиденд тўлаш ҳақидаги фикрини ўзгартиргандан сўнг улар 30 фоизга қулади.
Кремл томонидан тўлиқ назорат қилинадиган Сбербанк ҳам дивидендлар тўлашдан воз кечишга қарор қилди.
"Аммо ундан ҳеч ким сахийликни кутмаган ҳам эди. Бир вақтлар Европадаги энг йирик саналган банк SWIFT сиз, валютасиз ва фойдасиз оддий омонат кассасига айланди. Сбербанк қимматли қоғозлари 3,7 фоизга пасайган", - дея қайд этади нашр журналистлари.
"Газпром" котировкаларининг қулаши бутун Москва биржасида инқирозга олиб келди: Россия бозори 720 млрдга қулади
Компания дивиденд тўламаслиги ҳақида хабарлар туфайли "Газпром" котировкаларининг қулаши бутун Россия акциялар бозорида инқирозга олиб келди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси