close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиянинг рақобатчиси кейинги 20 йилга шартнома имзолади

Европанинг Россия газ таъминотидан воз кечиши авж олишда давом этмоқда ва бу Москвага бозорни катта йўқотиш билан таҳдид қилмоқда.

Россия Федерациясининг рақобатчиси кейинги 20 йилга шартнома имзолади. Британиянинг INEOS Energy компанияси (Европадаги табиий газнинг энг йирик истеъмолчиларидан бири) американинг Sempra Infrastructure компанияси билан кейинги 20 йил давомида Қўшма Штатлардан йилига 1,4 млн тонна суюлтирилган табиий газ потенциал етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади.
Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.
Узоқ муддатли битим INEOS суюлтирилган табиий газ жаҳон бозорига чиқишини белгилаб беради, дея таъкидлайди экспертлар.
Шу билан бирга, келишув бу уруш шароитида Москва сўнгги ўн йилликлар давомида ҳукмронлик қилган Европа газ бозорини фаол равишда йўқотишда давом этаётган Россия учун яна бир нохуш янгиликни англатади.
INEOS Energy Европа қитъаси учун рақобатбардош энергия манбаларини таъминлайдиган Европа корпорациялари орасида кашшоф ҳисобланади. Компаниянинг баёнотида Европанинг бошқа саноат энергия истеъмолчилари билан бир хил рақобатбардош энергия манбаларига киришга ёрдам бериш учун ҳамкорлик ўрнатиш нияти қайд этилган.
INEOS Energy раиси Брайан Гилварининг таъкидлашича: "Ушбу келишув энергетика саноатида сезиларли ўзгаришлар юз бераётган бир пайтда INEOS Energy учун муҳим қадамдир. Жаҳон СТГ бозорига киришимиз бозорни арзон, тоза ва ишончли энергия билан таъминлаш учун янги имкониятлар очади. INEOS Energy компаниясидан узоқ муддатли етказиб бериш Европадаги тизимли энергия муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради".
Порт-Артурда СТГ ишлаб чиқиш лойиҳаси Техас штатининг Джефферсон округидаги 3000 акр майдондаги йилига 13,5 млн тонна қувватга эга тўлиқ рухсат берилган объектдир. Бундан ташқари, Sempra Infrastructure компанияси Cameron LNG ҳамкорлари билан Луизиана штатининг Хакберри шаҳрида таклиф қилинган йиллик 6,75 млн тонна қувват билан Cameron LNG Phase 2 лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Россия армиясининг Украина ҳудудига бостириб кириши бошланганидан кейин Европа янги шартномаларга фаол ўтмоқда, бу эса Шимолий Америка ва Осиёдан газ етказиб беришни сезиларли даражада оширади. Шу билан бирга, бу тенденция Россия учун жиддий таҳдидларни келтириб чиқармоқда, у европаликларнинг газ сотиб олишдан бош тортганлигини ҳисобга олиб, экспортнинг аввалги даражасини сақлаб қола олмайди ва ишлаб чиқаришни ва у билан бирга фойдани камайтиришга мажбур бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase