close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия танлов қилди: агар россиялик сайёҳлар келмаса, уларнинг ўрнини украиналик сайёҳлар эгаллайди

Анқара туризмда зарар кўряпти ва башоратлар тасалли берадиган эмас. 12 май куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ва Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Москвага сафар қилиб, сайёҳлик сафарига қўйилган тақиқни бекор қилишни муҳокама қилади.

Бу тақиқ тарафдори ҳам, унга қарши бўлган ҳам бир қатор омиллар бор. Ва, тушуниш мумкин бўлганидек, улар нафақат соғлиқни сақлаш билан боғлиқ.

Оптимистлар ҳукуматда «прописка»дан ўтиб олган

Туркияга парвозлар тақиқланиши 1 июнгача бўлган муддатга белгиланган, бироқ муддатни чўзиш имконияти билан. Ҳар холда, бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова россиялик сайёҳлик агентликларига 1 июндан кейинга ҳам йўлланмалар сотмай туришни тавсия қилди.
Туркия учун Россия туризмининг тақиқланиши – ўлим кабидир. Саёҳлар олиб келадиган хорижий валюта ҳозирда оғир иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳимдир. Ўтган йили, пандемиянинг биринчи тўлқини сайёрамизни қамраб олганида, Туркия туризмдан олинадиган даромадларининг учдан икки қисмидан маҳрум бўлганди.
Москва томонидан Туркияга барча ҳаво қатновларининг бекор қилиниши туфайли мамлакатга ярим миллионга яқин сайёҳ кела олмади. Бу ўтган ёзда Туркияга ташриф буюрган россияликлар сонининг тўртдан бир қисмига тенг (таққослаш учун: 2019 йил, яъни пандемия авж олишидан олдин мамлакатга 6 млн россиялик ташриф буюрган).
Туркияда 12,000 сайёҳлик агентликлари ярми ҳозирда ёпиқ, уларнинг кўплари йил давомида тўпланган қарзларини тўлашга қодир эмас.
Шу билан бирга, Туризм ва маданият вазири Мехмет Эрсой бу йил мамлакат 30 млн сайёҳни қабул қилиши мумкинлигини тантанали равишда эълон қилди. Расмийнинг оптимизмини изоҳлаш мумкин: Эрсой мамлакатнинг йирик сайёҳлик компанияларидан бири Ets Ersoy Turistik нинг асосчиси ҳисобланади.

Пул ёки ҳаёт: Анқара мувозанат қидирмоқда

Вазир Ерсойнинг сўзларига кўра, рекорд кўрсаткичларга фақат бир ҳолатда эришиш мумкин бўлади: агар энг қисқа вақт ичида эмлашнинг муваффақиятлари фонида кунига аниқланган беморлар сонини ҳозирги 30 мингдан 5 минггача камайтириш мумкин бўлган ҳолатда. Фақат шу ҳолатда туристларнинг ишончини тиклаш мумкин бўлади. Ва энг муҳими - бошқа мамлакатлар ҳукуматининг.
Бироқ, Эгей ва Ўрта ер денгизи пляжлари ва Истанбулдаги майдонлар яна сайёҳлар билан тўлдирилганда, касалланиш эгри чизиғи яна юқорига кўтарилади. Ҳокимият эса иқтисодий барқарорликни сақлаш ва дам олувчиларнинг саломатлиги ўртасида нозик чизиқ топиши керак бўлади.

Танлов жуда қийин

Турк сайёҳлик агентликлари ва меҳмонхоначилар Эрсойнинг оптимизмига қўшилмайди. Май ойининг охирига келиб кунлик касалланишни 5 минг ҳолатга камайтириш мумкин бўлса ҳам, бошқа мамлакатлар расмийлари чекловларни бекор қилиш учун анча вақт керак бўлади. Ҳеч бўлмаса июлгача бўлмайди. Шундай қилиб, турк сайёҳлик бизнеси (айтмоқчи, шунингдек, Россия) қийинчиликларнинг камида августгача давом этишига ишончи комил.
Туркия ҳукумати ваъда қилган касалланиш даражасининг пасайишида шиддатли ўсиш ҳам кузатилмаяпти: бутун мамлакат ҳудудида локдан жорий қилинишиг қарамай, кунига 20 мингдан ортиқ COVID ҳолати қайд этиляпти. Тўғри, бу апрелнинг ўрталарида, кунига 60 минг киши касалланган ҳолат билан таққослаганда анча паст.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase