
Тарих (531)
Татар халқи учун энг катта йўқотиш Иван Грозний томонидан Қозоннинг босиб олиниши ва давлатчиликнинг йўқотилиши бўлса, унинг тарихидаги энг катта фожиа XVIII асрда амалга оширилган мажбурий чўқинтиришлар бўлса керак. Ушбу мавзу жуда кам ўрганилган, у халқнинг юрагидаги битмаган ярага ўхшайди, босқинчиларнинг абадий шармандалик ва гуноҳининг белгисидир…
Бошқирдистон ҳукумати бошқирд мусулмон халқи тарихидан дунёнинг Россияча тасаввурига мос келмайдиган, сиғмайдиган саҳифаларини ўчириб ташламоқда. Эслатиб ўтамиз, бу ҳокимиятни нафақат хотини, балки фарзандлари ҳам насроний бўлган "мусулмон" бошқаради.
Британия қироличаси Елизаветанинг ноёб фотосуратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди, унда у ёшлигида узун, кенг кийим кийинган ва чадра ёки Эроннинг буркага ўхшаш бош кийимини юзидан орқага ташлаб олган.
93-ҳижрий йил Рамазон ойининг 10-санасида (712 йил 20 июн) Ҳинд дарёси бўйида Муҳаммад ибн Қосим ас-Сақафий бошчилигида мусулмон қўшинлари ва ҳинд ҳукмдори рожа Дахир қўшини ўртасида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди.
Язид ибн Муовия, Абу Холид, ал-Умавий 25 ё 26 йили туғилган. Йўғон, сергўшт, серюнг, сочи кўп одам бўлган. Унинг онаси Майсун бинти Баҳдал, Калб қабиласидан. Ўз отасидан ривоят қилган, унинг ўзидан ўғли Холид ва Абдулмалик ибн Марвон ривоят қилганлар. Отаси уни валиаҳд қилиб тайинлади ва юқорида айтилганидек, одамларни (раиятни) бунга мажбурлаган.
Бугунги кунда 45 миллион кишига яқин бўлган пуштунлар асосан Покистон ва Афғонистонда, шунингдек, Эрон ва Ҳиндистонда яшайди. Анъанага кўра, улар яҳудий урф-одатларини сақлаб қолган Бану Исроилнинг йўқолган қабилалари ҳисобланади.
Жазоир Президенти Франциядан Шимолий Африкада жойлашган ушбу мамлакатдаги мустамлакачилик жиноятларини аниқ тан олишни талаб қилди. Абдулмажид Теббун чоршанба куни Франциянинг Ле Point журнал томонидан чоп этилган, шу нашрга берган батафсил интервью давомида ушбу фикрни билдирди.
Яҳудийларни Фаластинга кўчириш жараёни Биринчи жаҳон урушидан ҳам олдин фаоллашган эди. Фаластиндаги тинч аҳолига нисбатан зўравонлик муносабатлари юз йилдан ошиқ вақтдан бери давом этяпти.
Совет Иттифоқи сўнгги пайтда ўзининг даҳшатли режаларидан воз кечишга мажбур бўлди. Бу қандай ва нима учун содир бўлган?
Абу Абдуллоҳ Амр ибн Осс ибн Воил ас-Саҳмий (розияллоҳу анҳу) улуғ саҳобалардан бўлганлар. Ясрибга кўчиш воқеасидан эллик йил олдин Маккада туғилганлар, Қурайш қабиласидан. Муовия, Муғийра, Зайд каби арабларнинг тўрт буюк даҳоларидан бири эди.
Мустабид совет тузуми давридаги дарсликлар ва тарихга оид асарларда Туркистон халқининг асосий қисми саводсиз бўлган, аҳолининг бор-йўғи икки фоизигина ўқиш-ёзишни билган, деган нохолис ва ғайриилмий иддаоларга кўп дуч келинади.
Бу мақоланинг номи норозиликлар келтириши мумкиндир, лекин, ҳақиқатда уни ёзиш қийин бўлди. Яҳудийларнинг ўтмишда мусулмон мамлакатларида қандай ҳаёт кечиришгани ва ҳозирги кунда, мусулмонларнинг Исроил ҳудудида қандай яшаётганини бир неча сатрларда қай тарзда қисқа ва лўнда ифодаласа бўлади?
Ислом тамаддуни, ҳатто ўзининг гуллаб-яшнаш даврида ҳам ривожланиш ва ўзгаришдан тўхтамади. Унинг вужудга келиши мўъжиза каби кўринади.