Ўтган асрда дунё сиёсати глобал ва маҳаллий миқёсларда катта ўзгаришларни бошидан кечирди, жаҳон урушлари бўлиб ўтди, сиёсий режимлар алмашди, давлатлар чегаралари ўзгарди, технологиялар ривожланиб, космик давр бошланди, лекин Исроилнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликлари ҳамон тўхтамаяпти.
Яҳудийларни Фаластинга кўчириш жараёни Биринчи жаҳон урушидан ҳам олдин, 1880-йиллардан фаоллашган.
Фаластиндаги тинч аҳолини қўрқитиш, уларни яшаб турган жойларидан ҳайдаб юбориш ва Исроил давлатини барпо этиш учун замин ҳозирлаш мақсадида яҳудийлар 1920 йил «Хаган» террорчи ташкилотига, 1931 йил эса - «Иргун Цваи Леуми» ташкилотига асос солган.
1946 йил «Иргун» террорчи ташкилоти «Довуд шоҳ» меҳмонхонасида уюштирган теракт оқибатида 91 киши (41 нафар этник араб, 28 та британиялик, 17 та яҳудий, иккита арман, битта рус, битта мисрлик ва битта грек) – асосан тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.
1948 йил 9 апрелда Авраам Штерн бошчилигида «Лехи» («Штерн», «Исроил озодлиги учун курашчилар») ва Менахем Бегин бошчилигидаги «Иргун» ташкилоти жангарилари Қуддусдан ғарбда жойлашган Дейр Ясин қишлоғига ҳужум қилдилар. 254 нафар тинч Фаластин фуқароси қурбон бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида кўплаб болалар ва 25 та ҳомиладор аёл ҳам бор эди.
Бу ҳужумни «Пальма» ва «Хагана» каби террорчи ташкилотлар ҳам қўллаб-қувватлашди.
Фаластинда ҳар йили 15 май куни «Нақба» (Буюк ҳалокат куни, фаластинликларнинг чиқиш куни деб ҳам аталади) нишонланади.
«Нақба» куни Фаластин араблари томонидан 1948 йилда Исроил Фаластин ерларида мустақиллик эълон қилган куннинг эртасига нишонланади. Бу кун фаластинликлар учун кетма-кет келган ва ўн йилликлар давом этган фалокат ва мусибатлар бошланган кунни англатади.
1948 йил урушидан кейин Исроил босиб олган ҳудудларини кенгайтирди ва айрим фаластинликларни кўчиб кетишга мажбур қилди.
Шундай қилиб, қийноқлар, зўрлашлар ва қирғинлар даҳшати олдида Фаластин ерларидан оммавий кўчиб кетишлар бошланди.
1967 йилги уруш натижалари янги миграция тўлқинига сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, кўчиб кетган фаластинликлар сони 500 минг киши атрофида бўлган.
Бу санадан кейин кузатилган энг қизиқарли тенденция бу – яҳудийлар учун янги аҳоли пунктларининг шиддат билан қурилишидир.
1967 йилдан бошлаб 250 та янги аҳоли пункти қурилди, айниқса, Шарқий Қуддусда ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қурилиш авж олди.
Янги босиб олинган ҳудудлар ва қурилган аҳоли пунктларида 650 мингдан ортиқ яҳудийлар жойлаштирилди. Исроил ҳанузгача янги аҳоли пунктлари қуриш ва мос келувчи сиёсат юритишни давом эттирмоқда.
Исроил томонидан фаластинликларга қарши хунрезлик ва зўравонлик ҳаракатлари мана бир асрдан ортиқ вақтдан буён давом этяпти.
Исроил на аёлларни, на болаларни, на бошқа тинч аҳоли вакилларини аямайди, ибодатхоналар, турар-жойлар, касалхоналар ва мактаблар босқинчи кучларнинг нишонидан ўрин оляпти.
Исроил шунингдек, БМТ томонидан ушбу вазятга доир қабул қилинган резолюцияларни ҳам писанд қилмайди.
Исроилнинг Фаластиндаги террорчилик ҳаракатлари бир асрдан ортиқ вақтдан бери давом этяпти
Яҳудийларни Фаластинга кўчириш жараёни Биринчи жаҳон урушидан ҳам олдин фаоллашган эди. Фаластиндаги тинч аҳолига нисбатан зўравонлик муносабатлари юз йилдан ошиқ вақтдан бери давом этяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди