Тарих (516)
Руслар бу санани унуттиришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки тарихга “15 октябрь Қозон қатлиоми” сифатига кирган ва бутун турк тарихини ўзгартириб юборган ушбу қора кун бугун Татаристонда “Шаҳидларни хотирлаш куни” сифатида ёдга олинмоқда. Хўш, орадан беш юз йил ўтишига қарамай 15 октябрь қатлиоми ва ишғоли нима учун унутилмаяпти? Бу ишғол турк тарихига қандай таъсир кўрсатган?
Қуръони Каримда фиръавндан ташқари унинг яқин хизматкорларидан бири - Ҳомоннинг исми ҳам тилга олинади. Аммо қизиғи шундаки, Тавротда, Мусо (алайҳиссалом) ва у кишининг ҳаётлари ҳикоя қилинган жойда Ҳомоннинг исми зикр қилинмаган экан.
Илмдаги турғунлик, тафаккурдаги хорғинлик Туркиянинг илмий-диний соҳалари билангина чекланиб қолмай, балки бутун Ислом дунёсида, унинг шарқидан ғарбигача тарқалган, илмий соҳада қурғоқчиликка ва бироз фикрий фалажликка мубтало бўлган эди.
Европалик мустамлакачилар дунёни бўлиб олиш сиёсати жараёнида мусулмон оламини ҳам тақсимлаб олишди. Мустамлакачилар жуда усталик билан иш тутар эдилар. Аввал Колумб, Васко да Гама, Магеллан каби «кашфиётчи»ларни юборишар ва улардан керакли маълумотларни олишарди. Кейин насроний миссионерларни юбориб, улардан ҳам керакли қўшимча маълумотларни тўплашарди. Сўнг шарқшунослар ишга тушар эдилар. Барча зарур тайёргарликлар кўриб бўлинганидан кейингина қўшинлар ҳаракат бошларди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга етаётган озор-азиятлар тобора кучайиб бораётганини, шу билан бирга уларни ҳимоя қилиш имкони тобора камайиб бораётганини кўргач, шундай дедилар: "Токи Оллоҳ таоло аҳволни енгиллаштиргунча Ҳабаш заминига борсангиз яхши бўларди. У ерда бир (адолатли) подшоҳ бор, унинг (салтанатида) ҳеч кимга зулм қилинмайди. У чинакам (яхши) ердир".
Франция ва бутун Оврупанинг тарих чархпалагини остин-устун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар босилиб чиққан. Уларда Наполеоннинг ҳаёт йўли ва шахсий сифатлари кенг ёритилган. Баъзиларида эса унинг ҳеч кимга ўхшамаган жиҳатлари тасвирлаган. Генерал Жорж Сулаймоннинг «Наполеон ва Ислом» китоби ана шундай асарлар сирасига киради.
Исломгача бўлган муҳим воқеалар:
Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш ёлғиз Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. Рум сураси, 1-4-оятлар
Ер юзидаги деярли барча халқларнинг эртак ва афсоналарида давқомат одамлар - гигантлар ҳақида ишоралар мавжуд. Кўпгина фактлар шуни кўрсатадики, бир вақтлар Ерда уларнинг бўйи замонавий одамникидан анча юқори бўлган одамлар яшаган.
Мансур Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос. Унинг онаси - Салома - барбар аёли, умму валад (чўри) 95 йили туғилган. Бобосини кўрган, лекин ундан ривоят этмаган. Ўз отасидан, Ато ибн Ясордан, ўғли Маҳдидан ривоят қилган. Халифаликка акаси (Абдуллоҳ Абулаббос)нинг васиятига биноан байъат берилган.
Ҳижрий 60 йилда халифа Муовия ибн Абу Суфён вафот этиб, ўрнига унинг амрига биноан ўғли Язид халифа бўлиб қолгач, Шом аҳли унга байъат қилди. Сўнг Язид ўзига байъат олиш учун Мадинага одам юборди. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан Абдуллоҳ ибн Зубайр унга байъат қилишдан бош тортдилар ва ўша кечаси Мадинаи мунавварадан чиқиб, Маккаи мукаррама томон йўл олдилар.
Мусулмонлар ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик соҳасида ҳам маълум натижаларга эришдиларки, улар келгусида европаликлар томонидан янада яхшиланди. Масалан, мусулмонларда камида Ҳорун ар-Рашид давридан бошлаб доимий равишда турли хил сув насослари ишлаб чиқилган, кейинчалик улар салибчилар орқали Европага келган. Шамол тегирмонлари мусулмонларга Европада ишлатила бошланишидан бир неча аср олдин маълум бўлган. Масуди ва Истахри (X аср тарихшуноси ва географи, Эроннинг қадимги пойтахти - Истахрда туғилган) каби тарихчилар ўзларининг Систан таърифларида бу ҳудудда кўп миқдордаги шамол тегирмонлари мавжудлигини эслатиб ўтишади.