close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
09.06.2020 20:15

«Тўқ сариқ нимча» намойишчилари коронавирус мавжудлигини рад этишмоқда. Ёз келиши билан оммавий норозилик намойишлари нафақат АҚШда, балки Италияда ҳам бошланди. Мамлакат карантин чекловларини енгиллаштириши билан, ўзларини "тўқ сариқ нимча" деб номлаган юзлаб одамлар бир қанча шаҳарларнинг кўчаларига чиқишди.

09.06.2020 20:09

Америкаликлар ҳукуматнинг ён беришларига қарамай оммавий тадбирларни давом эттирмоқдалар. Июнь ойининг биринчи ҳафтаси охири АҚШда норозиликларнинг янги босқичи билан нишонланди. Гарчи баъзи сабабларга кўра улар табиатан тинч характерга эга бўлса-да, шуниси эътиборга лойиқки, халқ ҳаракати, башоратларга зид равишда, нафақат тўхтамади, балки янада кенгаймоқда.

09.06.2020 19:57

"Баъзи протестантлар ва америкалик католиклар диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишни ошкор қилмоқдалар. Аммо Трампнинг евангелист сайлов базаси унинг ҳаракатларини мақтади", деб ёзади Le Figaro журналисти Бенедикт Люто. "Доналд Трампнинг душанба куни кечқурун Вашингтон шаҳридаги авлиё Иоанн Епископал черковига кутилмаган ташрифи мунозараларни давом эттирмоқда. (...)

09.06.2020 19:51

"Мана бир неча ҳафтадан бери ҳукмдорлар эпидемиологлар ёки иқтисодчилар масалаҳатларига қулоқ солишлари кераклиги ҳақида баҳс-мунозаралар давом этяпти. Бунда хаёлий қарама-қаршилик йўқ", - деб ҳисоблайди Германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри журналисти Клаус Хульвершайдт.

09.06.2020 16:56

Энг кекса жиҳодчи Абделмалек Друкделни ўзлариникилар сотиб қўйган бўлиши мумкин. Мали шаҳрида " Исломий Мағриб мамлакатларида ал-Қоида" террорчилик гуруҳининг раҳбари Абделмалек Друкдел ўлдирилди, деб хабар берди Франция мудофаа вазири Флоренсия Парли ўз твиттерида.

09.06.2020 15:59

Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси, енгил ва ярим энгил вазн тоифасидаги UFC собиқ чемпион Конор МакГрегор яна бир бор фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. "Салом боллар. Мен жангларни тугатишга қарор қилдим. Ушбу ажойиб хотиралар учун барчага миннатдорман. О, бу қандай ажойиб йўл эди!” деб Конор онаси билан тушган фотосуратини қолдирди.

09.06.2020 15:40

Трампнинг ҳаракатлари худога шак келтириш деб аталди. 4 июн куни Миннеаполисда дафн маросими бўлиб ўтган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлдирилиши оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Маросим баптистларнинг қора танли ваъзгўйи авлиё Эл Шарптоннинг оташин нутқи билан ёдда қолди.

09.06.2020 15:35

5G уяли миноралари билан боғлиқ вандализм тўлқини Польшага етди, деди мамлакат ахборотлаштириш вазирининг ўринбосари Ванда Бук. "Бир неча ҳафта давомида биз телекоммуникация инфратузилмасини бузадиган «уяларга қарши» ҳаракатларнинг кўпайганини кўрдик. Оммавий ахборот воситаларида ёритилган иккита уяли алоқа алоқа мачталарини ўқиб юбориш ҳодисаси, афсуски, ягона эмас", деб PAP агентлиги Букнинг сўзларидан иқтибос келтирди.

09.06.2020 15:31

Байрутда мухолифат намойишчилари ва армия билан "Ҳизбуллоҳ" фаоллари ўртасидаги тўқнашувлар пайтида камида 48 киши жароҳат олди. Қўшинлар кўз ёши оқизадиган газдан фойдаланган. 11 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга жойида ёрдам кўрсатилган.

09.06.2020 15:26

Янги Зеландия ҳукумати мамлакатда 17 кундан бери биронта янги COVID-19 ҳолати қайд этилмаганидан сўнг карантин чоралари бекор қилинишини эълон қилиш ниятида. Ярим тунда, Янги Зеландияда хавф даражаси тўрт даражанинг биринчисига, энг пастига тушади.

09.06.2020 15:22

Россиянинг 83 минтақасида бир суткада 8985 та COVID-19 ҳолати қайд этилди, 112 киши вафот этди, 3957 кишига касалхонадан жавоб берилди, хабар берад тезкор штаб. Янги беморлар энг кўп Москва (2001), Подмосковье (751) ва Санкт-Петербургда (326) қайд этилди. Шунингдек, 305 киши Нижегород областида, 249 киши - Свердловск, 228 киши – Воронеж областида қайд этилди. Беморларнинг 36,6% ида касаллик аломатларсиз ўтяпти.

09.06.2020 00:27

Хитой ТИВ раҳбари Ван И ва Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель 9 июнь куни Хитой ва ЕИ ўртасида юқори даражада стратегик мулоқотнинг ўнинчи раундини видеоконференция шаклида ўтказадилар, маълум қилди душанба куни брифингда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase