"Томоналрнинг келишувига биноан, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель 9 июнь куни Хитой ва ЕИ ўртасида юқори даражада стратегик мулоқотнинг ўнинчи раундини видеоконференция шаклида ўтказадилар", - деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, томонлар Хитой ва ЕИ муносабатларининг келгуси ривожланишини, шунингдек, томонлар учун умумий манфаатларни ифодалайдиган масалаларни муҳокама қилишлари лозим.
"Бу йил Хитой ва ЕИ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 45 йил тўлади, бу муносабатлар узоқ йўлни босиб ўтди ва катта тараққиётга эришди, дунё халқларига сезиларли фойда келтириб, глобал дунё ва фаровонликка муносиб ҳисса қўшди. COVID-19 эпидемияси бошлангандан сўнг Хитой ва ЕИ бир-бирига жиддий ёрдам кўрсатди, коронавирусга қарши курашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш устида биргаликда ишлади, бу эса иккала томоннинг кенг қамровли стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлади", - деб таъкидлади Хуа Чуньин.
Хитой ва Европа Иттифоқи стратегик мулоқотнинг ўнинчи раундини ўтказадилар
Хитой ТИВ раҳбари Ван И ва Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель 9 июнь куни Хитой ва ЕИ ўртасида юқори даражада стратегик мулоқотнинг ўнинчи раундини видеоконференция шаклида ўтказадилар, маълум қилди душанба куни брифингда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди