У АҚШдаги намойишларни қўллаб-қувватлаган ягона диний етакчи эмас. Сўнгги кунларда тобора кўпроқ руҳонийлар қора танлиларнинг ҳуқуқлари тўғрисида мунозараларни олиб борувчи ролини ўз зиммаларига олишди, баъзилари эса норозик намойишлари қатнашчилари билан кўчаларга чиқишди.
Авлиё Эл Шарптон – Америкада машҳр шахс, қора танли аҳоли фикрлари етакчиси. Президент Барак Обама даврида унинг маъмуриятида маслаҳатчи бўлган, аввалроқ телевидениеда ток-шоу бошловчиси бўлган, кинода ўйнаган. АҚШ учун бунда ҳеч қандай ғайриодатий нарса йўқ: Билли Грэм давридан буён Худога хизмат қилишни оммавий ҳаёт билан бирга олиб борадиган харизматик ваъзгўйлар жамоатчилик ҳаётининг ажралмас бир қисми саналади. Миннеаполисда бўлиб ўтган Жорж Флойднинг дафн маросимида Шарптон қисқа, лекин ҳиссиётларга бой нутқ сўзлади.
Жорж Флойднинг тарихи - барча қора танлиларнинг тарихидир, - деди Шарптон. - Чунки 401 йил давомида биз хоҳлаган ва орзу қилган одамга айлана олмаслигимизнинг сабаби, сиз бизнинг нафас олишимиз учун кислородни тўсиб қўйганлигингиздир.
Америка Қўшма Штатларидаги афро-америкалик ҳамжамият ҳукуматга ишонмайди, аммо кўпинча қора танли диний арбоблардан иборат бўлган ўз етакчиларини тинглайди. Бугунги кунда улар нафақат ўз тарафдорларини норозилик намойишига илҳомлантирмоқдалар, балки зўравонлик ва вандализмни қоралаган ҳолда уларни тинч йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек, хабарларга кўра, руҳонийларнинг ўзлари норозилик акцияларига қўшилиб, баъзан уларни жамоат ибодатлари билан бирлаштиряпти.
Намойишларда диний раҳбарларнинг иштирок этишига Президент Доналд Трамп ёрдам берган. 1 июнь, душанба куни у огоҳлантиришсиз Вашингтондаги Авлиё Иоанн епископал черкови олдини намойишчилардан тозалашни буюрди. Полиция ва гвардия уларга кўздан ёш оқизувчи газ қўллашди. Кейин Трамп қўлига Библияни олиб, у билан ҳар қандай вазиятда, шу жумладан армия ёрдамида ҳам тартибсизликларга чек қўйишини эълон қилиб, черковнинг фонида у билан суратга туша бошлади.
Бундай ҳаракат баъзи дин арбобларини саросимага солиб қўйди, бошқаларни эса ғазаб отига миндирди. Вашингтондаги Епископал черковнинг епископи Марианн Бадде ушбу воқеадан жуда ҳайратда қолди, уни президент ибодатхонанинг фонига суратга тушиши ҳақида огоҳлантирмаган ҳам.
Аниқлаштиришга имкон беринг: президент яҳудий-насронийлик анъаналарининг энг муқаддас матни бўлган Библиядан ва менинг епархиям черковларимнинг биридан Исонинг таълимотларига зид бўлган баёнот учун рухсатсиз фойдаланди ”, деди Будд CNN эфирида.
Худди шундай қоралаш сўзлари католик архиепископи Уилтон Грегори, Динлараро Иттифоқ президенти ва раввин Жек Молин, таниқли иезуит руҳонийси Жеймс Мартин, Америка Евангелист-лютеран черкови раҳбари Элизабет Итон ва бошқалар томонидан айтилди. Авлиё Иоанн черкови олдидаги майдонда кўздан ёш оқизадиган газдан азият чекганлар орасида епископал черковнинг руҳонийси Джини Хербаси ҳам бор - у ўша пайтда ҳовлида ўтирган эди.
Дин арбоблари орасида Трампнинг ғайриоддий ҳаракатини қўллаб-қувватловчилар ҳам бор эди. Улар орасида Далласдаги Биринчи Баптистлар черкови пастори Роберт Жеффресс ва таниқли воиз Билли Грэмнинг ўғли Франклин Грэм ҳам бор эди. Бу мамлакат раҳбарига дин пешволари унинг Библияга бағишланган фотосессиясини ҳақиқатан ҳам ёқтиришганини айтишга асос бўлди.
Бироқ, диндорлар муҳитида қоралаш овозлари ҳали ҳам ҳукмрон. Трамп телевизор камералари олдида қўлига Библияни олганида, бундай натижани кутмаганди. Евангелистлар унинг мақсадли электоратининг бир қисмидир, шунинг учун сўнгги ҳафталарда у ҳамдардлигини қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўрди. Масалан, у илгари карантин учун ёпиқ бўлган черковларни очишга чақирди ва губернаторларни черковларга қараганда бар ва тату-салонларнинг ишини аввалроқ давом эттиришга қарор қилганликда айблади. Энди у ушбу сайловчилар гуруҳини йўқотиш хавфи остида.
Вашингтонга Салибчилар юриши: Диний етакчилар норозилик намойишларни бошқармоқда
Трампнинг ҳаракатлари худога шак келтириш деб аталди. 4 июн куни Миннеаполисда дафн маросими бўлиб ўтган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлдирилиши оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Маросим баптистларнинг қора танли ваъзгўйи авлиё Эл Шарптоннинг оташин нутқи билан ёдда қолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси