Россия Давлат думаси депутати Константин Затулин Қозоғистонга киритилмади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “ДНР” ва “ЛНР”ни тан олишдан бош тортгач, Остонага ҳудудий даъволар билан чиққан Россия парламенти депутати Константин Затулин Қозоғистон ҳудудига киритилмади.
Россия Қозоғистондан ҳудудларини тортиб олмоқчи
Россия пропагандаси Шимолий Қозоғистон ҳудудларини Россия таркибига киритиш зарурлигини эълон қилди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Карим Масимов давлатга хиёнатда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди
Остона жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди КНБнинг собиқ раиси Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни тортиб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд хабарида айтилади.
Қозоғистонда 9 май куни “бюджетни тежаш ҳисоби” туфайли парад ўтказилмайди
Қозоғистонда бу йил Ғалаба кунида бюджет маблағларини тежаш мақсадида ҳарбий парад ўтказилмайди.
"Ҳеч қандай Қозоғистон бўлган эмас" - Z-тарғиботчилар Остона режаларидан ғазабланди
Россияликлар Қозоғистонда кенг кўламли ва тизимли руссизланиш давом этаётганидан ғазабда.
Қозоғистон ва Хитой визасиз режим жорий қилмоқда
Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Бундай қарор лойиҳаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар бермоқда Egemen.kz
Қосим-Жўмарт Тўқаев ифторлик қилиб берди
Оқ Ўрдада Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ифторлик берилди, дея хабар беради Каzinform Президент матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистонда "Жасурона қаршилик" номли ҳарбий машғулотлар бошланди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев "Батыл Тойтарыс – 2023" (жасурона қаршилик) деб номланган ҳарбий машғулотлар ўтказишни буюрди. Уларнинг мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида самарали мувофиқлаштиришни ишлаб чиқиш, уларнинг тезкор ва ҳарбий-техник мувофиқлигини йўлга қўйиш, шунингдек, замонавий зиддиятлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Қозоғистоннинг собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Қозоғистон собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BaigeNews.kz хабар берди.
Ўтган йилнинг 9 ойида Қозоғистонда хорижий инвестициялар ҳажми 17,8 фоизга ошди
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов йирик хорижий компаниялар, дипломатик корпус ва марказий давлат органлари ҳамда «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси вакиллари иштирокида Инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform.