Афғонистондаги “Қуббат ас-Саҳро”га ўхшаш масжиднинг очилиши
Толибон вакиллари Кобулда архитектураси Қуддусдаги “Қуббат ас-Саҳро” масжидини эслатувчи масжидни очди.
Британия ҳукумати Престонда ғайриоддий масжид қурилиши ҳақидаги мунозараларга чек қўйди
Британия ҳукумати Престон шаҳрида қизғин мунозараларга сабаб бўлган ғайриоддий меъморий кўринишга эга бўлган катта масжид қуришга рухсат берди.
Нур-Султонда янги масжид очилди
Нур-Султонда Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги янги, энг йирик масжиднинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz мухбири.
Муфтий ҳазратлари “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биносида илк жума намозини ўқиб бердилар (фото)
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашиб, маъруза қилдилар.
Туркманистон Президенти Болқон вилоятининг бош масжидини очди
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 25 ноябрь куни Болқон вилоятига ишчи сафари доирасида вилоят бош масжидининг очилиш маросимида иштирок етди, деб хабар бермоқда Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Ислом динини қабул қилган футболчи диндошларига тўпланган миллион учун миннатдорчилик билдирди
Машҳур француз-мали футболчиси Фредерик Умар Кануте Испаниянинг Севилья шаҳрида янги масжид қурилиши учун миллион доллар тўплашга эришди. Европанинг йирик клубларида, жумладан, «Лион» ва «Тоттенхэм»да ўйнашга улгурган Кануте 20 йилдан бери ислом динига эътиқод қилади. Футболчилик карьерасини туатганидан сўнг у дин йўлида хафрия фаолияти билан шуғулланишга киришди.
Татаристонда 18 та янги масжид очилди
Бу йил Татаристонда 18 та янги масжид очилди, хабар қилади Татристон республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизмати. Масалан, Актаниш, Апастов, Арск, Бавлин, Буинск, Мамадиш, Муслюмов, Нурлат, Сабинск, Спасск, Балтасин туманлари мухтасибатида, шунингдек, Қозон шаҳри Совет туманида янги масжид очилди. Улар қаторидан 29 декабрда очиладиган Агриз туман Назяр қишлоғи масжиди ҳам ўрин олган.
13 йил давом этган масжид учун кураш муваффақият билан якун топди
Калифорниядаги аҳоли пунктларидан бирининг мусулмон аҳолиси 13 йил давомида масжид қуриш ва қабристон очиш ҳуқуқи учун курашдилар ва ниҳоят, мақсадларига эришдилар. Калифорниянинг Санта-Клара округида жойлашган Сан-Мартин шаҳарчаси мусулмонлари ўзлари учун ибодатхона барпо этиш йўлида шу қадар сабр-тоқатли муносабат ва тиришқоқли ёндашув намойиш этдилар.
Қозонда Жоме масжиди қурилиши учун жой аниқлаштирилмоқда
Қозонда Жоме масжиди қуриладиган жой яқин кунларда жамоатчиликка маълум қилинади ва муҳокамага қўйилади. Бу ҳақида Татаристон пойтахти мэри Ильсур Метшин хабар қилди. «Ҳозир архитектура жамоаси Татаристон мусулмонлари диний Бошқармаси билан биргаликда бир нечта майдонни кўриб чиқмоқда. Улар ўзларининг якуний фикрини шакллантиргач, жамоатилик муҳокамасига қўйилади. Ўйлайманки, яқин вақтларда таклиф шакллантириади», — деди шаҳар ҳокими.
Ислом терроризми атамасидан фойдаланишга йўл қўйиш мумкин эмас - Эрдўғон
Ўткан куни Кембриджда (Буюк Британия) Жоме масжиди очилди. Очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон қатнашди. Туркия етакчиси ўз нутқида йиғилганларнинг асосий эътиборини террорчилар таҳдидлари билан боғлиқ муаммоларга қаратди. Шунингдек, Туркия президенти Эрдўғон динни ҳар қандай тарзда терроризм билан боғлаш асло мумкин эмас деб айтди.