Бир йил олдин Севильяда 700 йил ичида биринчи марта масжид қурилиши учун краудфандинг платформаси воситасида пул тўплаш бўйича кампанияни бошлаганди, кеча эса мушҳур спортчи-мусулмон унинг даъватига лаббай деб жавоб берган барчага миннатдорчилик билдирди.
«Сизларга миннатдорчилик билдираман, Аллоҳ ушбу кампанияда иштирок этганларнинг барчасини мукофотласин», – деб ёзди Twitter ижтимоий тармоғида, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти Al Jazeera га таяниб.
Бўлғуси масжид лойиҳаси нафақат ибодат қилинадиган катта зални, балки шунингдек, турли – табиий туғишдан тортиб пазандаликкача бўлган мавзуларда маърузалар ўтказиш учун маданий марказни ҳам ўз ичига олади. Марказда, шунингдек, шифокорлар хонаси кўзда тутилган.