Мусулмон талаба қизлар шифокорлар ишини енгиллаштирувчи қурилма ишлаб чиқдилар
БАА университети муҳандислик коллежи талабалари тиббиёт ходимларига беморларни масофадан назорат қилиш имконини берадиган ўта замонавий қурилма ишлаб чиқдилар. Бу қурилма беморларнинг касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда қариялар ва доимий ташхисга муҳтож кишилар устидан тиббий назоратни енгиллатишга имкон беради.
Қиблани аниқлаш учун ўрта асрларга оид ушбу ускуна олимларни ҳайратда қолдирди
«Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз» (Бақара, 144). Кўп асрлар давомида мусулмонлар ибодат пайтида Макка томон юз тутиб, Аллоҳнинг амрини бажариб келадилар. Бироқ, уни бажариш ҳар доим ҳам осон эмас, айниқса сиз номаълум жойда бўлсангиз. Мусулмон олимлари математиканинг Европада илм-фан сифатида ривожланишидан анча олдин бу муаммони математик равишда ҳал қилишган.
Туркия 57 мамлакатга тиббий ускуналар етказиб бермоқда
Туркия 57 мамлакатга тиббий ускуналар экспорт қилмоқда, деди Туркия соғлиқни сақлаш Федерацияси раҳбари Рашит Динч. Унинг сўзларига қараганда, Туркияда ишлаб чиқарилган тиббиёт ускуналари импортчилари Европадаги деярли барча мамлакатлар, асосан, Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Португалия ва Польша ҳисобланади.