close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
26.06.2024 20:30

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг халифаликдан воз кечиши билан Муовия розияллоҳу анҳу халифалик бошқарувини қўлига олди. Ҳижрий 41/ми-лодий 661 йили унга байъат қилиниб, бу йил ислом тарихида “жамоат йили” деб номланди. Шундан сўнг низолашувчи икки томон ягона халифага рози бўлдилар. Албатта, бу ўринда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳу фазилати ҳақида айтган сўзлари ҳақ экани амалда намоён бўлди. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар: “Мана бу ўғлим, саййиддир! Шоядки, Аллоҳ у ила мусулмонлардан икки тоифанинг орасини ислоҳ қилса”. (Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).

03.05.2024 02:50

Язидга байъат қилиниши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Умри охирлаб қолганини сезган халифа Муовия ўзидан кейин ким халифа бўлишини кўрсатиб кетишга қарор қилди. У халифалиги даврида давлат арконларини мустаҳкамлашга, ички низоларга чек қўйишга ҳаракат қилди. У вафотидан кейин яна кимнинг халифа бўлиши масаласида келишмовчилик пайдо бўлишини хоҳламас эди. Шунинг учун ўзи муносиб кишини кўрсатиб қўйишни маьқул топди. Зеро, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Умар ибн Хаттобни халифаликка тайинлаган эди.

30.03.2024 15:18

Ризвон байъати

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар билан сулҳ тузишдан аввал Усмон ибн Аффонни бу тўғрисида гаплашиб келиш учун Қурайшнинг олдига юборган эдилар. Қурайш уни бир оз вақт ушлаб турди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон ўлдирилди деган хабар келган эди. У зот: "Бу қавм билан жанг қилмагунимизча жойимиздан жилмаймиз", дедилар. Ва одамларни байъатга чақирдилар. Ана шу ердаги бир дарахт остида бўлиб ўтган бу байъат Ризвон байъати деб номланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг қўлларини бирма-бир олар эканлар, улар билан бирга сабот билан туришга, ортга қайтмасликка байъатлашар эдилар. Байъат охирида у зот ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб: "Бу Усмон тарафидан", дедилар. Байъат ниҳоясига етгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлганлиги ҳақидаги хабар ёлғонлиги маълум бўлди.

03.09.2021 00:22

Имом Абу Абдуллоҳ Муҳосибий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзи Аллоҳ таоло томон ҳидоятланиш, нафснинг тўғри бўлиши ва покланиши шайх ва байъатга боғланмаган. У Аллоҳ таоло буюрган, Китоб, Суннат ва уммат салафларининг сулуки ўз ичига олган илм ва амални маҳкам тутишга боғланган.

05.04.2021 03:47

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намозхонлар тамонидан томонидан келаётган турли хат-хабарларга қараганда, юртимизда дину диёнат, маънавият ишлари ривожланиб, бораётган бир пайтда Ислом динимиз номидан баъзи бузғунчи тоифалар пайдо бўлиб, улар мусулмонларни тўғри эътиқодларига халал бераётганликлари маълум бўлди. Шундай тоифалардан бири – сохта эшонлардир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase