Қалбни нафрат-адоватдан поклаш
Қалбида бошқаларга нисбатан адоват ва гина сақламай яшай олган инсон бахтлидир. Бундай киши бошқаларда Аллоҳ фазли ва неъматини кўрса, Расулуллоҳнинг мана бу сўзларини эслайди: «Эй Аллоҳ, сенга ҳамдлар ва шукрлар бўлсинки, мендаги ва бошқа одамлардаги неъматлар ҳаммаси фақат Сен берган неъматлардандир!».
Шайтоннинг адовати
Аллоҳ таоло айтади: «Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганда эди, сизлардан бирор киши (туҳматдан) пок бўлмас эди. Лекин Аллоҳўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир» (Нур, 21).
Ана улар нақдни суярлар
Дунёга динор-дирҳам қуллари бўлган кишилар бор. Улар - ҳақир, пасткаш, қорни ва чўнтагидан бошқа ғами йўқ одамлар. Улар - қўрқоқ, бахил кишилар, тиллари яхшилар ғийбати билан банд, қўллари хайру эҳсондан боғланган, қалблари қаттиқ, адоватга лим тўлган, дунёни севадилар, дунёга садоқат билан хизмат қиладилар, дунё учун кечалари ухламайди, бахилликни ўзларига шиор қилиб оладилар. Шунча йиғсалар ҳам - фақир, бўкиб есалар ҳам - қоринлари оч.
Шайтоннинг адоват ва ҳийлалари
Фақиҳ (р.а.) айтадилар. София бинти Жаҳш (р.а.) Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилдилар: “Шайтон одам боласининг қон томирларида юради”.