Россия Полшани ўзи учун душман қилиб танлади
2019 йил охирида Россия президенти Владимир Путин ҳар йили бўлиб ўтадиган тўғридан-тўғри линиядан тортиб Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги коллегиясигача бўлган турли майдонларда ўз чиқишларида 1939 йилги СССР-Германия пакти (Молотов-Риббентроп пакти) сабаблари ва оқибатларини шарҳлашга катта эътибор қаратди.
Гитлер ва Сталин «яшаш макони»ни қандай қилиб кенгайтирган?
Бундан 80 йил олдин машҳур Молотов-Риббентроп пакти имзоланганди. Сталин тарафдорлари уни доҳийнинг зўр маҳорат билан қилган юриши деб ҳисоблайдилар. Ёзувчи Виктор Ерофеев ушбу шартномани қуйидагича баҳолайди. Бундан 80 йил олдин Молотов-Риббентроп пакти (ёки Гитлер-Сталин пакти) - нацистлар Германияси ва Совет Иттифоқи ўртасида бир-бирига ҳужум қилмаслик ҳақида шартнома имзоланган.
Варшавада хотира тадбирлари: «Бу уруш немислар жинояти эди»
Германия Федерал президенти Штайнмайер Иккинчи жаҳон урушининг бошланган санасига бағишланган Варшавада бўлиб ўтган хотира тадбирлари давомида Европани янада кучайтириш ҳақида гапирди. Польша президенти, ўз навбатида, унга Путиннинг нима сабабдан таклиф қилинмаганлигини тушунтирди.
Иккинчи жаҳон урушида ким ғолиб бўлган?
Тарихий мунозараларда жамоавий миллий нарциссизм амал қилади: нимадир таъкидланади, бошқа нарсалар ҳақида лом-мим дейилмайди - ва маълум бир айнан ўхшашлик пайдо бўлади, деб ёзади немис газетаси. Яқинда ўтказилган тадқиқот Иккинчи Жаҳон уруши мисолида бунинг нимага олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Ғарбда америкаликларнинг ғалабага қўшган ҳиссаси СССР ҳиссасидан анча юқори деб баҳоланади, аммо фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда.